13:43 / 11.06.2017
7 994

Болага ўргатиш керак бўлган баъзи хавфсизлик қоидалари

Болага ўргатиш керак бўлган баъзи хавфсизлик қоидалари
Мақолада ўз фарзандингизга қандай хавфсизлик қоидаларини ўргатишингиз кераклиги ҳақида гапирамиз.
Нотаниш одамларнинг ҳар қандай таклифларига ҳар доим «йўқ» дейиш. Унга бундай ҳолатда ўзини ноқулай ҳис қилмаслиги кераклигини ва бунга унинг ҳақи борлигини тушунтиринг.

Катта ёшли кишилар боладан эмас, балки бошқа катта ёшдаги кишилардан ёрдам сўрашлари кераклигини ҳам тушунтиринг. Табиийки, кекса ёшли кишиларга автобусга чиқишда ёки уйининг ёнигача оғир сумкасини кўтаришда ёрдам бериши мумкин, лекин бегона уйга кириш мумкин эмас.

Ҳеч ким ташқи кўринишидан «яхши» одамни «ёмон» одамдан ажрата олмаслигини тушунтиринг.

Бола катта ёшдаги кишиларнинг ҳаммасининг ҳам айтганини қилавермаслиги керак. Акс ҳолда бу болаларнинг бегона кишилар билан кетиб қолишлари ёки очишни талаб қилган бегона кишиларга эшикни очишларига олиб келиши мумкин. Унга кимнинг айтганини қилиш кераклигини тушунтиринг, унга кимлар яқинлари, кимлар эса бегоналар эканлигини тушунишига ёрдам беринг.

Унга агар у йўқолиб қолса кимлардан: болали одамлардан, милиционердан, қўриқчидан, ўша жойдаги ишчилардан тортинмасдан ёрдам сўрашни ўргатинг.

Болага ўзига ишонишни ўргатинг ва унга бегона одамнинг ўзини тутиши шубҳали кўринса ўзини ҳимоя қилиш: кетиш, қочиш, ёрдам сўраш каби чораларни кўришни ўргатинг.

Болани баланд товушда қичқиришга ўргатинг. Биз ҳар доим болаларга жим юришлари, атрофдагиларга халал бермасликлари кераклигини тушунтирамиз. Шунинг учун улар ҳаётлари таҳликада бўлса ҳам жим туришади.

Агар у йўқолиб қолса, шунингдек шаҳарда ҳам агар кимдир уни ушламоқчи бўлса ёки куч ишлатса, қичқириши керак. Бунинг учун ўрмонда машғулотлар уюштиринг ва кейин албатта буни шаҳарда ҳам қилиб кўринг.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Болага ўргатиш керак бўлган баъзи хавфсизлик қоидалари