
Баъзилар қовурилган картошкани хуш кўриб истеъмол қилади. Аммо ҳамма ҳам уни қандай қилиб қовуришни яхши билмайди. Қуйидаги тавсияларимиз эса бунда сизга ёрдам бериши мумкин:
* картошкани товага солишдан аввал тованинг ўзи ҳам, ундаги ёғ ҳам яхши қизиган бўлиши зарур;
* бутун тайёрланиш жараёнида картошкани 3-4 маротаба аралаштириш керак;
* туз энг охирида солинади;
* пиёз ёки саримсоқ, зираворлар таом тайёр бўлишидан 3-5 дақиқа олдин солиниши керак.
Тайёр картошкани қизиб турган ёғга баланд оловда солиб, 3-4 дақиқадан сўнг аралаштириш мумкин. Шунда усти қирсиллаб пишади. Сўнгра идиш қопқоғини ёпиб, 7-9 дақиқа давомида қовуриш тавсия қилинади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар