00:20 / 22.06.2017
6 864

Ўзингизни билимдонман деб ўйлашдан олдин…

Ўзингизни билимдонман деб ўйлашдан олдин…
Бир жажжи қизча икки қўлида иккита олма ушлаб турарди. Шу вақт онаси кириб келди ва табассум билан, охиста қизидан сўради:
— Асалтойим, ойижонингга шу олмаларингдан бирини берасанми?
Шунда қизалоқ онасига бир муддат қаради-да, шарт олманинг бирини тишлаб олди ва тезда яна иккинчи олмани хам тишлаб қўйди.
Онаси буни кўриб юзидаги табассум музлади, хафсаласи пир бўлди, лекин буни қизчасига билдирмасликка ўзида шижоат топа олди, сабр қилди. Қизи эса дарҳол тишланган олмалардан бирини онасининг қўлига тутқазиб, шундай деди:
– Ойижон, мана буниси сизга, шуниси ширинроқ экан.

Сиз ким бўлсангиз ҳам, қанчалик ҳаёт тажрибангиз кўп бўлса ҳам, ўзингизни шу қадар билимдонман деб ҳисобласангиз ҳам, ҳар доим ҳукм чиқаришни ортга суринг. Бошқаларга имкон беринг, ўзлари тушунтириб беришсин. Сиз кўриб, эшитиб турган нарса хақиқат бўлмаслиги мумкин. Ҳeч қачон бировлар учун хулоса чиқариб қўйманг. Юқоридаги ҳикояда агар она шошқалоқлик ёхуд ғазаб билан қизига қўполлик қилганда ёки юзига тарсаки туширганда қиз қанчалик руҳий синишини тасаввур қилолсангиз керак. Бежиз доно халқимиз, “…берди” сини айтгунча бошини ёрмагин, демаган…

Инглизчадан Тоҳир Маматханов таржимаси

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ўзингизни билимдонман деб ўйлашдан олдин…