11:01 / 30.06.2017
11 472

Мия учун ноодатий машқлар

Мия учун ноодатий машқлар
1936 йилда америкалик ёзувчи Дороти Бранд ўзининг «Wake Up and Live»(Уйғон ва яша) номли китобида ақлни чархловчи бир нечта ғалати машқларни келтиради. Бу машқлар сизни кундалик ҳаётингиздан бутунлай ўзга оламга олиб чиқиб, ўзгача фикрлаш, янги муваффақиятлар калитини очувчи янги ғоялар сари йўналтиради. Бунда сиз масалага креатив ёндоша бошлайсиз.

Мана улар:

1. Кунда 1 соатни ҳеч нима гапирмасдан, фақат аниқ саволларга жавоб берган ҳолда ўтказинг. Аммо бунда атрофингиздагилар сизни хафа деб ўйлашларига йўл қўйманг. Ўзингизни иложи борича табиий тутинг. Жавобдан сўнг ортиқча қўшимчалар қилманг.

2. Кунда 30 дақиқа биргина предмет ҳақида ўйланг. Бошқа ҳеч нимага хаёлингиз чалғимасин. 5 дақиқадан бошлашингиз мумкин.

3. Кунига 15 дақиқа атрофдагилар билан «мен, менга, меники» деган сўзларни ишлатмаган ҳолда суҳбатлашишга уриниб кўринг.

4. Кишилар билан тўла хонага кираётиб остонада тўхтанг ва хаёлан унинг ҳажмини ўлчаб кўринг.

5. Янги танишингиз билан суҳбатлашганингизда, шундай қилингки, у фақат ўзи ҳақида сўзласин, аммо буни сезмасин. Маълум вақтдан сўнг суҳбат мавзусини мулойимлик билан ўзгартиринг.

6. Энди эса фақат ўзингиз ҳақингизда сўзланг. Буни мақтанмасдан, нолимасдан ва суҳбатдошингизни зериктириб қўймасдан амалга оширинг.

7. 2 соатга мўлжаллаб режа тузинг ва кунига 2 соат ушбу режага қатъий амал қилинг.

8. Ўзингизга 12 та тасодифий вазифалар қўйинг, масалан: уйингиздан 10 километр масофани яёв босиб ўтиш; 12 соат давомида ҳеч нарса емаслик; йўлда тўхтаб энг ноодатий жойда тамадди қилиш; бутун кун давомида сукут сақлаш; туни билан ухламай ишлаш.

9. Бутун кун давомида барча савол ва таклифларга «ҳа» деб жавоб беринг(албатта ақл доирасида).

Юқорида келтирилган машқларнинг ҳеч бўлмаса биронтасини бажариб кўринг. Бир қарашда маъносиз кўринсада, улар ҳаётингизга янгилик киритиб, ўзингизнинг янги қирраларингизни очишда ёрдам беради.

Манба: maslahatim.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Мия учун ноодатий машқлар