
Робин Чейз Zipcar компаниясига 42 ёшида, 2002 йилда асос солди. Аммо тадбиркор аёлга бу ҳам камлик қилди: 2011 йилда у бошқаларнинг стартапларини қуриш ва ривожлантириш учун ўз компаниясини тарк этди. Бундан ташқари, Робин Чейз — Жаҳон иқтисодий форуми аъзоси.

Эволюция назарияси муаллифи Чарльз Дарвин 50 ёшигача жиддий кашфиётларни амалга оширмаган. У барча одамови тадқиқотчиларга хос бўлган тарзда ҳаёт кечирган. 50 ёшдан кейингина дунёдаги барча одамларнинг ўз-ўзлари ҳақидаги тушунчаларини абадий ўзгартириб юборган «Турларнинг келиб чиқиши» китобини чиқарган.

Профессионал фигурачи ва журналист Вера Вонг 40 ёшга тўлган куни ўз фаолиятини тубдан ўзгартиришга қарор қилди. У мода саноатини танлади ва бугунги кунда дунёдаги энг талабгир дизайнер аёллардан бирига айланди.

Жулия Чайлд ўз ҳаётининг кўп қисмини реклама, матбуот ва журналистика билан банд қилди. Бу фаолияти унга на эътироф, на ҳузур-ҳаловат, на яхши даромад келтирди. 50 ёшида аёл вақтини ўзига ёқмайдиган нарсаларга сарфлашни бас қилиб, севимли хоббиси билан шуғулланишга қарор қилди. Натижада пазандалик рецептлари битилган илк китобиёқ Жулия Чайлдни дунёнинг энг таниқли бош ошпазларидан бирига айлантирди.

Ҳозирги вақтда энг машҳур Голливуд актёрларидан бири бўлган Сэмюэл Л. Жексон узоқ йиллар давомида унчалик оммабоп бўлмаган фильмларда эпизодик ролларни ўйнаб юрди. 40 ёшида актёрлик карьераси барбод бўлишига ишончи комил эди. Аммо бир-икки йилдан кейин Спайк Ли Жексонга машҳур «Чангалзор безгаги» фильмидаги ролни таклиф қилди: 42 ёшли актёр шу заҳоти Голливуд Олимпининг энг чўққисига кўтарилди.
Манба: Daryo.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар