ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)
Бугун тонгда уйғонасиз-у, кайфиятингиз ўзгаради. Кимга нисбатан бўлмасин, ўйлаган гапингизни гапириб ташлар даражага етасиз. Мустақил бўлишга интиласиз. Атрофдагиларга нафрат назари билан боқа бошлайсиз. Гўё сизнинг муаммоларингизга улар сабабчидек ўзгаларни айблайсиз. Билиб қўйинг, бундай кайфиятда тез орада ёлғизланиб қолишингиз ҳеч гап эмас. Кечқурун жуфтингиз ҳам сизни танқид остига олиши мумкин. Бардош қилинг. Танқидни тўғри қабул қилиш ҳам мардликка киради.
БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)
Профессионал касбингизда иш унуми ортиши кутилади. Агар дангасаликка зеб бермасангиз, кўзланганидан ҳам кўпроқ даромадга эга чиқишингиз мумкин. Пул олиш ёки бериш масаласида кичик муваффақиятсизликлар кўзга ташланиши кутилади. Саломатликка алоҳида эътибор қаратинг. Агар қон босимингиз кўтарилишга мойил бўлса, тақиқланадиган таомларга қўл чўзманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.
ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)
21 август куни жуда муҳим ва қизиқарли хобби топишингиз эҳтимоли бор. Муҳаббатда тушунарли ва тўғри ҳаракатлар содир этинг. Оиласиз бўлсангиз, бу амал келгусида мустаҳкам бахт қасрига эга бўлишингиз учун жуда асқотади. Саломатлигингиз ҳаво ўзгарувчанлиги туфайли кун давомида бир неча марта безовта қилиб ўтиши мумкин. Кечқурун олисда яшайдиган қариндошларингиз меҳмон бўлиб келишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас.
ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)
Бугун ҳойнаҳой чап ёнбошингиз билан турган кўринасиз. Ишга келибоқ раҳбарият билан жиққиллашиб қолишингиз кутилмоқда. Худо кўрсатмасин, уларга ҳақлигингизни исботлашга уринсангиз, тамом, сиз албатта қора рўйхатга тушишингиз тайин. Шундай экан, оғирроқ бўлинг, раҳбарият нима деса маъқуллаб туришдан нарига ўтманг. Оилавий бизнес билан банд бўлсангиз, тараққиётнинг янги йўлини қидиришингизга тўғри келади. Кечқурун ниҳоят тушкун кайфиятни жиловланг. Акс ҳолда ухлай олмай азобланасиз.
АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)
21 августда бизнесдагилар даромадни кўпайтириш ҳаракатига тушишлари кутилмоқда. Бу яхши, лекин даромадни ҳалоллаб топишдан тийилманг. Куннинг иккинчи ярмида харажатлар даромадларга нисбатан бир неча ўн баробар ортиши мумкин. Кечқурун кўнгли қора одамлар билан мулоқот қилмасликка интилинг. Овқатни саралаб, танлаб истеъмол қилинг. Шунда саломатлигингизга путур етмайди. Жуфтингизга нисбатан адолатли бўлинг.
ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)
21 августда шошма-шошарлик сизга дўстлик қилмайди. Майли, ишингиз икки марталаб бошингиздан ошиб-тошсин, шошилманг, бир маромда ишлашга ҳаракат қилинг. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун тақдир сизга ўз инъомини ҳадя этмоқчи. Ҳар жиҳатдан дидингизга мос инсонни учратишингиз кутилади. Кечқурун серқатнов йўлларни кесиб ўтишда ниҳоятда эҳтиёт бўлинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, кун давомида дориларингизни ёнингизда олиб юринг. Ҳозирги кунда давом этаётган магнит бўронлари зиён етказиб қўйиши мумкин.
ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)
Неки қарор қабул қилманг, уни амалга оширишдан олдин бир тарозига солинг. Токи сизга йўл-йўлакай зарар етказмайдиган бўлсин. Иш сифатига эътибор беринг. Шахсий машинангиз бўлса, олис сафарга отланманг. Йўловчи машиналарда кетганингиз маъқул. Бугун уй олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Баъзиларни ангина, шамоллаш, бронхит ва ошқозон фаолияти бузилиши кабилар сал безовта қилиб ўтиши мумкин. Мутахассис кўригидан ўтсангиз, ҳаммаси аён бўлади.
ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)
Қаранг, бугун бошлиқларингиз сизга жуда муҳим бир вазифани топширишга қарор қилган. Сиз эса керак-нокерак саволлар бериб уларнинг кайфиятини бузишингиз мумкин. Шунинг учун иложи борича қизиқувчанликни жиловлаб, оғир-босиқликда иш бажаришга киришаверинг. Оиласизлар фаолликни қўлдан беришмаса, албатта бугун орзусидаги инсонни учратишади. Бугун овқатланиш ва дам олиш режимига ўзгартиш киритиш хайрли кечади. Кечқурун яқин манзиллардан бирига меҳмондорчиликка боришингиз ҳам эҳтимолга яқин бўлиб турибди.
ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)
21 августда нафақат иш, балки касбингизни ўзгартириш тўғрисида ҳам жиддий ўйлаб олишингиз лозим. Бугун сафар, олий ўқув юртига кириш, билим олиш, янги танишувлар ҳақидаги ғояларни ҳаётга тадбиқ эта билсангиз, ютуқ сиз томонда бўлади. Кечқурун оила қурмаганларни романтик учрашув кутади. Оилалилар эса жуфти билан бундан-да мароқлироқ суҳбатларни бошдан кечиришади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Саломатлигингизга путур етказадиган амаллардан узоқроқ юринг.
ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)
Гарчи ташқарида ҳаво булутли бўлса-да, қалбингизда қуёш нур сочади. Оиласиз бўлсангиз, бўлғуси бахтингизни учратасиз. Оилали бўлсангиз эса жуфтингиз билан муносабатлар янада мустаҳкамланиши учун хизмат қилувчи лаҳзалар, вазиятлар юзага келади. Кечқурунга бориб организмингиз жисмоний зўриқиш натижасидами, ҳийла толиқиши мумкин. Бундай ҳолатдан чиқиб кетишда медитация ва қайноқ ванна қабул қилиш амаллари ёрдам беради.
ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)
21 август куннинг илк лаҳзасидаёқ бажарак ишларни тизимга солиб олинг. Шунда ишлар бароридан келиши учун замин яратилади. Тижорат ва тадбиркорлик билан шуғулланувчилар янги ғоялар асосида иш бошлашлари зарур. Айниқса, тижоратчилар кейинги пайтда даромад кетидан қувиб ўзларига янги-янги рақобатчиларни орттириб олишган бўлса керак. Янги ғоялар шу муаммоларни ҳал этишда ёрдам беради.
БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)
Қариндош-уруғ, оила аъзоларингиз билан жанжал келиб чиқишига йўл берманг. Майли, улар айбдор бўлса ҳам сиз ўзингизни босинг ва масалани тинч йўл билан ҳал этинг. Бунинг мукофотини кейин оласиз. Бугун организмингиз сизга умуман панд бермоқчи эмас. Демак, кечқурун спортнинг фаол турлари билан ҳам бемалол шуғулланаверсангиз бўлади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди