18:11 / 26.08.2017
6 403

105 ёшга қадар яшаган япониялик шифокордан узоқ яшаш сирлари

Япониялик шифокор Хинохара Сигэаки ўлимидан бир неча ой олдин ҳам мижозларни даволашни давом эттириб, кунига 18 соат ишлаган. AdMe японияликларнинг нима сабабдан узоқ умр кўриши борасидаги асосий принципларини маълум қилди.

1. Ҳаётнинг энг муҳим жиҳати — сизнинг ўзингизни ўраб турган атрофга қўшган ҳиссангиз
105 ёшга қадар яшаган япониялик шифокордан узоқ яшаш сирлари
«Кунни нимадир яратиш иштиёқи билан бошлаш жуда муҳим, ахир ҳар бир лаҳза — бу бошқалар учун ажойиб нарса қилиш имкони-ку. Масалан, Америкалик актриса ва режиссёр Анжелина Жоли БМТда кўнггилли элчи сифатида ишлайди ва ўз ҳаётининг сезиларли қисмини хайрия ишларига сарфлайди».

2. Қатъий овқатланиш тартиби ва уйқу ҳақида камроқ қайғуринг ҳамда кўпроқ хурсанд юринг

«Болалик пайтимизда бошқа ишлар сабаб овқатланиш ва ухлашни унутиб қўярдик. Улғайганда ҳам ҳаётга бўлган иштиёқни айнан шу ҳолда сақлаб қолиш керак».

3. Ишлашдан тўхтаманг. Ҳеч бўлмагандан камида 70 ёшга қадар

«Ярим аср олдин Японияда аҳолининг ўртача умр кўриш ёши 68 эди ва нафақага 64 ёшдан чиқилиши ақлли қарор ҳисобланарди. Ҳозирда ушбу рақам 84 га кўтарилган, ўз ишингизни эрта тарк этиш — ўз ҳаётингизни билиб туриб қисқартиришдек гап».

4. Узоқ яшай десангиз ортиқча вазн йиғманг

«Мен нонуштага апельсин сокини бир ош қошиқ зайтун ёғи билан биргаликда ичаман — бу қон томирларни мустаҳкамлайди. Тушликка эса сут ва печенье ейман. Кечки овқатга мева, озгина балиқ ва гуруч истеъмол қиламан. Ҳафтада икки марта 100 граммдан ёғсиз гўшт ейман. Кўпинча бандлигимда оч қолишга вақтим бўлмайди».

5. Шифокорларнинг гапига кўр-кўрона ишониб кетаверманг

«Кўпинча шифокорлар мижозларига ўзлари ҳеч қачон амал қилмаган нарсаларини маслаҳат беради. Жиддий даволанишга қарор қилишдан олдин, тўлиқ ишонч билдириш мумкин бўлган ўз мутахассисингизни топинг».

6. Бор диққатингизни оғриққа қаратиб уни оғирлаштирманг

«Бизни оғриқдан чалғитиши мумкин бўлган ягона нарса — бу роҳатланиш. Ўзингизни роҳатланишдан тийманг. Касаллик ичига кириб кетманг ва доим чиқиш йўлини изланг».

7. Доим зина орқали кўтарилинг

«Мушакларни машқ қилдириш имкониятидан доим фойдаланиш керак — ортиқча пиёда юринг ёки маҳсулотларни уйга қадар кўтариб боринг».

105 ёшгача яшаган шифокор Хинохара Сигэаки ҳаётининг сўнгги кунига қадар ишлаган ва ҳаётимиз — бу биринчи навбатда нимадир яратишдан иборат эканлигига ишонган.

Манба: «Daryo.uz»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » 105 ёшга қадар яшаган япониялик шифокордан узоқ яшаш сирлари