Қурбонликка қўй олишга маблағимиз йўқ, қурбонлик қилишимиз шартми?

Савол:
Ассалому алайкум! Биз закот бериш вожиб бўлганлар тоифасига эмас, олиш жоиз эмаслар тоифасига кирар эканмиз. Чунки ўзимиз турган уйдан ташқари 8 сотихли боғимиз бор. Лекин бошқа ҳеч қандай ўсувчи молимиз йўқ. Ҳамма ойликка ишлайди, маошимиз учма-уч етади. Телевизор ва синглим учун қилган сепларимиз бор, аммо улар нари борса 5.000.000 сўм чиқади. Бизга ҳам қурбонлик қилиш вожиб бўлса, қарз олиб қилишимиз керакми? Чунки қўй олишга маблағимиз йўқ.
Жавоб:
Ва алайкум ассалом!
Боғ кимнинг мулки ҳисобланса, ўша кишига қурбонлик вожиб бўлади. Нақд пули йўқ бўлса, қарз олиб қилади. Аллоҳ таоло бошингиз ва молингизга баракаотлар ато қилсин. Валлоҳу аълам!
manba: islom.uz

Изоҳлар 0
…