13:04 / 29.08.2017
7 848

Уйда тез-тез ювиб туриш лозим бўлган 5 жой

Кир кутилмаган жойларда билдирмасдан тўпланиш хусусиятига эга. Чиқиндилар солинадиган челак, чўткалар турадиган идиш, ваннахона пардаси — булар ҳали тозалаш вақтида биз четлаб ўтадиган нарсаларнинг ҳаммаси эмас.
Уйда тез-тез ювиб туриш лозим бўлган 5 жой
1. Диван ёстиқлари

Одатда биз ётоқхонадаги ёстиқ жилдларининг тозалигига эътибор берамиз, лекин диван устида турадиган ёстиқларда кўпроқ кир тўпланса ҳам улар ҳақида унутиб қўямиз. Меҳмонхонани ҳар тозалаганингизда уларни чангюткич билан тозаланг.

2. Чиқиндилар солинадиган челак

Агар чиқиндиларни чиқариб ташлаганингиздан кейин ҳам ошхонадан ёқимсиз ҳид келаётган бўлса, челакда овқат қолдиқлари ва бактериялар йиғилиб қолган бўлиши мумкин. Уни совун билан яхшилаб ювинг ва дезинфекцияловчи восита сепиб қўйинг. Буни ҳеч бўлмаса бир ҳафтада бир марта қилинг.

3. Пардалар ва мебель ғилофлари

Бир қарашда улар тоза кўриниши мумкин, лекин аслида улар устида чанглар, бактериялар ва моғорлар йиғилади. Шунинг учун мунтазам равишда мебелларни чангюткич билан тозалашни ва пардаларни ювишни унутманг.

4. Ваннахонадаги жиҳозлар

Бактериялар ваннахонанинг ҳамма жойида тўпланади: тиш чўткалар солинган идиш ичида ҳам, совун қутисида ҳам, токчаларда ҳам. Шунинг учун у ерни йиғиштираётганингизда ҳаммасини дезинфекцияловчи восита билан ювишни унутманг.

5. Кир ювиш машинаси

Кир ювиш машинасини ёқимсиз ҳидлар ва моғорлашдан ҳимоя қилиш учун сода ва сирканинг аралашмаси билан юқори ҳароратда кирларсиз айлантиринг. Бунинг учун содани тенг миқдорда сув билан аралаштиринг ва ювиш воситаси солинадиган жойга қуйинг, барабанга эса 400 мл га яқин сирка солинг.

Манба: «Daryo.uz»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уйда тез-тез ювиб туриш лозим бўлган 5 жой