08:22 / 03.09.2017
6 661

Стив Жобс: Агар омадсизликка учрашдан қўрқсангиз, ҳеч нарсага эришмайсиз

Стив Жобс: Агар омадсизликка учрашдан қўрқсангиз, ҳеч нарсага эришмайсиз
Apple компанияси асосчиси Стив Жобсни технологиялар оламида жуда ҳурмат қилишади. Унинг соҳа, умуман ҳаёт ҳақидаги гаплари кўпчиликни руҳлантиради. Худди шундай гапларидан бир парчаси муҳрланган видеони қуйида тақдим қилмоқчимиз. Унда Жобс шундай дейди:

Кўпчилик одамлар ҳеч қачон сўраб кўришмагани учун нимагадир эга бўла олмайдилар. Мен қачондир ёрдам сўраганимда, ҳеч ким рад этмаган. 12 ёшлигимда Билл Ҳюлетт (HP — Hewlett Packard компанияси асосчиси)га қўнғироқ қилганман. У Пало-Алтода яшарди ва телефон рақами маълумотномада бор эди. У шахсан ўзи телефонни кўтарган ва:

— Ҳа? – деб жавоб берган. Мен эса:

— Салом, мен Стив Жобс, 12 ёшдаман. Юқори синфда ўқийман ва электрон частотомер ясамоқчиман. Сизда бу учун эҳтиёт қисмлар топилмайдими, деб сўрамоқчи эдим, – деб айтганман.

У кулган ва ишим учун эҳтиёт қисмларини тақдим этган. Шунингдек, ёзда Hewlett Packard компаниясида ишлаш имконини ҳам берган. У ерда электрон частотомер учун болт ва гайкаларни йиғиш конвеерида қотирганман. У компаниясининг ишлаб чиқариш жойида менга иш берганди. Мен жаннатда эдим…

Ва мен қўнғироқ қилганда, йўқ деб телефон гушагини қўйиб қўйган одамни ҳеч қачон учратмаганман. Мен шунчаки сўраганман. Одамлар ҳам мендан ниманидир сўрашганда, қарзимни қайтариш учун шундай яхши жавоб беришга ҳаракат қиламан.

Кўпчилик одамлар телефонни умуман кўтаришмайди ва қўнғироқ ҳам қилишмайди. Кўпчилик эса сўрамайди ва айнан шу нимадир бажараётганлар ҳамда шунчаки орзу қилаётганларни фарқлаб туради.

Сиз ҳаракат қилишингиз керак ва омадсизликка тайёр бўлишингиз зарур. Телефонда одамлар билан гаплашишда, компания ташкил қилишда — умуман ҳамма нарсада бутунлай омадсизликка учрашга тайёр бўлиш керак.

Агар омадсизликка учрашдан қўрқсангиз, ҳеч нарсага эришмайсиз.

Манба: Like it

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Стив Жобс: Агар омадсизликка учрашдан қўрқсангиз, ҳеч нарсага эришмайсиз