Компаниянгизда ким маркетинг билан шуғулланади? Ишлаб чиқариш билан-чи? Ким раҳбарнинг хонасини эгаллайди? “Ким” сўзи билан мўжиза юз беради ёки муаммолар келиб чиқади.
МИФ нашриётида исмлар билан шуғулланувчи экспертлар томонидан ёзилган “Ким” номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Қуйида шу китобдан олинган идеал номзодлар топиш бўйича 7 та маслаҳат берилган.
1. Инсонларни катта мақсадли қилинг
Омадга эришган бошқарувчилар 60 фоиз вақтларини инсонлар ҳақида ўйлашга қаратадилар. Кишиларни ўз олдига йирик мақсадлар қўйишга ўргатиб, сиз ўз жамоангизда компаниянинг келажаги учун юзага келадиган ишончсизлик, шубҳадан ҳимоялайсиз. Улар бу мақсад ҳам бир ой ўтиб унутилиб кетади деган қарашга келмайдилар.
2. Ўз ташкилотингиз ҳақида аниқ тасаввур яратинг ва уни жамоада тарқатишга киришинг
“Биз профессионаллар билан муваффақият қозонамиз”, “Биз ғалаба қозонамиз, чунки мутахассисларимизга бутунлай ишонамиз” ёки “Бизнинг ходимларимиз мижозларга рақибларимиздан кўра яхшироқ хизмат кўрсатишади, чунки улар ўз ишининг усталаридир” каби чақириқлар кўпчиликка таъсир кўрсатмай қолмайди. Шундан сўнг, бу сўзларни амалда исботланг ва жамоангиз ўзгараётганини кузатинг.
3. Ўз ходимларингизни ўргатиш учун воситаларни аяманг
Лидер жамоасидаги ҳар бир кадр яхши тажрибага эга эканлигига ишониши ва янада билимини оширишига ёрдамлашиши керак.
4. Муваффақиятга тўсиқ бўлувчи ҳар бир тўсиққа халақит беринг
Зўр ходимлар ишлайдиган жамоага раҳбар бўлишни истовчи киши кадр танлашда мутахассислар билан бирга ишлайди, ҳар қандай сиёсатни тўғри баҳолайди, ривожланишга ҳалақит берувчи стандартлар, одатларга йўл бермайди. Эскирган методлардан қочади.
5. Мавжуд ўзгаришларни қўллаб-қувватловчи янги сиёсатни амалга оширинг
Лидерлар қўлланган барча усулларга қарамай ижобий томонга ўзгармаган кадрлар бўйича ўз-ўзларига ҳисобот берадилар, зарур қадамлар ҳақида қайта-қайта ўйлаб кўрадилар.
6. Жамоанинг бир бўлаги бўлишни истамайдиган менеджерлардан халос бўлинг
Кема капитанлари ҳеч иккиланмай бортда яхши экипаж аъзоси бўлишни истамаган кишидан воз кечишаркан. Албатта, бунда бир қарорга келишдан аввал ўз ҳаракатларини ўзгартириш учун кишига тўлиқ имконият тақдим этиш лозим, лекин бу учун жуда кўп вақт бериш ҳам ярамайди.
7. Ғалабаларингизни нишонланг ва янги марраларни белгиланг
Ақлли лидерлар жамоанинг ютуқларини турли усулларда: шоҳона тушлик, экскурсияга чиқиш ёки қимматли совға кўринишида албатта тақдирлайди. Бу жамоани рағбатлантириб, ўз хоҳиши билан келгуси муваффақиятларга ҳаракат қилишга чорлаб қолади.
Манба: Like it “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади