
Германиялик машҳур профессор Петер Акст худди шу мавзуда тадқиқот ўтказиб, кейинчалик китоб ёзди. Китоб тўлиқлигича дангасаларга бағишланган, дейди Hordiq.uz нашри.
— Бизга Яратган чекланган миқдорда қувват ато этган, — дейди профессор. — Кўпчилик ҳаёти давомида спорт билан шуғулланади, югуради, елади. Ўйлайдики, шундай қилса, бир жойда қўл қовуштириб турмаса, албатта сарфланган қувват ўрнига янгиси йиғилади. Афсуски, ундай эмас. Йўқотилган қувват ўрнига янгиси келмайди. Дангасалар эса асабийлашмайди, жонини қийнамайди. Диванда ётганча газета ўқийди, ё телевизор томоша қилади. Шу сабабли уларга берилган қувват заҳира сифатида сақланиб қолади ва бунинг эвазига дангаса узоқ умр кўради. Спорт билан фаол шуғулланиш, қувват йўқотиш эса организмнинг тез қаришига сабабчи бўлади…
Бу ҳақиқатга яқинми-йўқми, ҳали экспертлар ўз фикрларини айтишганича йўқ. Бир нарса маълумки, дангасалик туфайли ҳаммадан узоқ умр кўрган одамни ҳали дунё аҳли кўрмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар