Олма сиркаси уйингизнинг янада тозароқ, боғингизнинг эса — серҳосилроқ бўлишига ёрдам беради.
Ошхонада
- Сирка ва сувни тенг миқдорда аралаштиринг. Микробга қарши жуда ажойиб ювиш воситасига эга бўласиз. Уни столлар, микротўлқинли печ, плита ва бошқа юзаларни тозалашда ишлатишингиз мумкин.
- Идиш ювувчи машина учун ишлатиладиган ювиш воситасига ¹⁄₄ пиёла сирка қўшинг. Сирка қаҳва ва винонинг қорамтир доғларини тозалайди.
- Олма сиркаси шунингдек идиш ювадиган машинани қасмоқлардан ҳам тозалайди. Бунинг учун унинг ичидан ҳамма идишларни чиқаринг ва машинани ишлатинг. 2–3 дақиқа ўтиб машинанинг таги сувга тўлгандан кейин унинг ичига 1-2 пиёла сирка қўшинг.
Ваннахонада
- Олма сиркаси ваннадаги моғордан қутулишга ёрдам беради. Бунинг учун сув қўшилмаган ёки бироз сув қўшилган сиркадан фойдаланиш мумкин.
- Агар ошхона ёки ваннахонада сув қувури ифлосланиб қолган бўлса, у ерга ярим пиёла сода сепинг. Кейин бир пиёладан сирка ва иссиқ сув қуйинг. 15 дақиқадан сўнг кўпроқ сув билан ювиб юборинг.
- Кир ювиш машинасини тозалаш учун, кир ювиш кукунига икки пиёла сирка қўшинг. Кейин бўш машинани ишга туширинг.
- Чойшаблар тоза бўлиши ва бактерияларни йўқотиш учун кир ювишда бир пиёла сирка қўшинг.
Хонада
- Агар стол устида шам изи қотиб қолган бўлса, аввал уни қиртишлаб олинг. Кейин стол юзасини сув ва олма сиркаси аралашмасига ҳўлланган латта билан артиб олинг.
- Бундай аралашма ёрдамида дераза ва деворларни доғлардан тозалаш мумкин.
- Сув қўшилмаган олма сиркаси стол устидаги қорамтир доғларни кетказишга ёрдам беради.
- Сиркани икки ош қошиқ туз билан аралаштиринг. Ҳосил бўлган аралашма билан гиламдаги доғларни артинг, кейин эса чангютгич ёрдамида тозаланг.
Боғда
- Гулзорни ёввойи ўтлардан тозалаш учун, уларнинг устига олма сиркасини пурканг.
- Сирка — ажойиб ўғит. 30 л сувга 300 г олма циркасини аралаштиринг. Ўғит бермоқчи бўлган ўсимликларни шу аралашма билан суғоринг.
Манба: «Daryo.uz» “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда