14:23 / 27.09.2017
7 131

Хотирани мустаҳкамлашнинг илмий исботланган усуллари

Хотира — ҳар бир инсон учун жуда муҳим омил. Яхши ривожланган мнемоник хусусиятлар мияни ривожлантиради ва деярли барча вазиятларда тезкор муносабат билдириш имконини беради. "Trendymen" хотирани мустаҳкамлашнинг илмий жиҳатдан исботланган бир неча усули билан бўлишди.

Эслаб қолиш учун тушуниш
Хотирани мустаҳкамлашнинг илмий исботланган усуллари
Миямиз имкон қадар инкор қилишга ҳаракат қиладиган оддий омил. Уни тушуниш мумкин: табиат кутилмаган хавфларга қарши тура олиши учун ақлий салоҳиятни максимал сақлаб қолишга ҳаракат қилади. Шунинг учун ўқилганларнинг умумий концепциясигина эмас, мантиқий тузилмасини ҳам яхши тушуниш жуда қийин кечади, бироқ натижалар ҳам шунга яраша салмоқли бўлади. Эдинбург қироллик коллежи аспирантлари диплом ишлари доирасида мнемоникани ривожлантиришнинг энг яхши усулларига бағишланган мавзуда тадқиқот ўтказишди. Тадқиқот натижаларидан кўр-кўрона ёдлашнинг мутлақо аҳамиятсиз экани маълум бўлди: материал иштирокчилар хотирасида икки ҳафтадан ортиқ сақланмаган. Қатъий назорат остида таклиф қилинган материалнинг ҳар бир сўзини яхши тушунган қатнашчилар эса, бир йилдан сўнг ўтказилган назорат имтиҳонларида ҳам уни ёдда сақлаб қолишгани маълум бўлган.

Мия учун стероидлар

Соғлом овқатланиш - бу, албатта, жуда яхши одат. Истеъмол қилинган ҳар бир егуликни доимий назорат қилиш истиқболда бутун организмга, шу жумладан мияга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Тўғри овқатланувчи кишиларнинг аксарияти юқори когнитив хусусиятлари билан ажралиб туради. Шундай бўлса-да, ҳамма нарсада истисно бўлгани каби бунга ҳам кафолат йўқ. "Зарарли" егулик (қанд миқдори юқори бўлган) бирор нарсани тезроқ ёки аниқроқ ёдлашга ёрдам бериши мумкин. Асосийси, шоколадни ширин қаҳва билан истеъмол қилиш: масалан, ўқиш жараёнида. Ҳарвардда фаолият юритувчи физиолог, Ричард Докуолланинг тадқиқотлари ширинликдан тийилмаган гуруҳдагиларнинг мнемотик хусусиятлари юқори бўлишини кўрсатган. Одатий режимда респондентлар соғлом парҳезга риоя қилишган, фақат асосий вақтларда ширинликлар истеъмолига йўл қўйилган.

Натижалар учун ҳаракатлар

Янги материални ўрганишга қанча ҳаракат қилсангиз, натижаси шунча салмоқли бўлади. Масалан, осонгина ёдланган шеър, ҳойнаҳой, анчагача хотирада сақланиб қолса керак. Нью-Йоркдаги Пратт институти социологлари томонидан шундай хулосани тасдиқловчи тажриба ўтказилди. Икки қисмга ажратилган талабалар гуруҳига бир хил вазифа берилиб, уни икки хил усулда бажариш талаб этилди. Биринчи гуруҳ аъзоларига маълумотларни ёдлаб қолишга кўп вақт сарфламаслик имкони берилган - фақат якуний натижа баҳоланган. Иккинчи гуруҳ иштирокчилари эса маълумотларни ёдлашга муайян вақт сарфлашлари керак бўлган. Оралиқ маълумотлар деярли бир хил бўлган: бир неча кун ўтгач икки гуруҳ аъзолари ҳам бир хил даражада имтиҳон топширишга муваффақ бўлишган. Бир ойдан кейин, яъни тажрибанинг сўнгги босқичида натижалар кутилмаган тус олган. Маълум бўлишича, барча маълумотларни ёдлаган талабалар ўтилган курснинг деярли барини эслаб қолишган. Иккинчи гуруҳ қатнашчилари эса саволларнинг бор-йўғи 15 фоизига тўғри жавоб бера олишган. Натижаларни биргина мақол билан ифодалаш мумкин: "Меҳнатнинг таги - роҳат".

Тажриба учун қўлда ёзиш

Синаб кўринг, бу ҳақиқатан иш беради. Охирги марта талабалик даврингизда қўлда ёзганингизнинг аҳамияти йўқ. Бу кўникмани тиклаш керак. MIT'нинг назарий физика кафедраси аспирантлари, яъни аллақачон ручкани клавиатурага алмаштирган ёшлар орасида шу мавзудаги тадқиқот ўтказилди. Берилган материални бир неча марта ўқиш ва уни қўлда ёзиб чиқишни ўз ичига олган тажрибадан атиги икки ой ўтиб, бу усул ўз самарасини берди. Ручкани бошқарувчи бармоқларнинг майда моторикаси иштирокчиларнинг мнемоник хусусиятларига жуда ижобий таъсир кўрсатган. Олинган натижалар тадқиқотчиларга хотирани мустаҳкамлашнинг мукаммал алгоритмини тузиш имконини берган: материалнинг ҳар бир сўзига диққат қилиб, матннинг мантиқий боғлиқлигини тушуниб, икки марта ўқиб чиқиш керак бўлган. Шундан кейин уни оригинал манбадан бир марта тўлиқ қўлда ёзиб чиқиш, сўнгра асосий жойларига эътибор қаратиб, мақолага тақриз ёзиш талаб қилинган. Яна бир марта ўқиб чиқиб, охир-оқибат матнни оригинал манбага қарамай, сўзма-сўз ёзиб чиқиш талаби қўйилган. Бу қийиндек эшитилиши мумкин, боз устига бунга анча вақт ҳам кетади. Шундай бўлса-да, натижа аниқ: у узоқ вақтгача хотирангизда сақланиб қолади.

Ўзини назорат қилганлик учун мукофот

Ваъда қилинган мукофотни кутувчи онг ости тизими маълумотларни аниқ ва пухта ёдда сақлаб, автоматик равишда кулранг модданинг барча ресурсларини ишга солади. Яна бир муҳим жиҳат: орада "синиб қолмаслик" керак. Фақат уч саҳифани ёдлаганингиздан кейингина клубга боришни ваъда қилдингизми - бажаринг.

Дангасалар учун бонус

Юқорида қайд этилган усуллар жуда мураккаб ва зерикарлидек туюлади. Шундай ҳам дейлик. Аксарият барчасига ҳеч қандай қийинчиликсиз, осонгина эришишни хоҳлайди. Бундай инсонлар учун ажойиб маслаҳат: мўъжиза рўй беришига умид қилишдан чарчаманг...

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Хотирани мустаҳкамлашнинг илмий исботланган усуллари