12:43 / 08.10.2017
20 954

Қандай қилиб кийимдаги бўёқ доғини тез ва осон кетказиш мумкин?

Қандай қилиб кийимдаги бўёқ доғини тез ва осон кетказиш мумкин?
Бир қарашда, саранжом-саришта одамнинг кийимдаги кетиши қийин бўлган доғларни қандай тозалаш устида бош қотиришига тўғри келмайдигандек бўлиб кўринади.

Одатда фақат ривожланишга улгурмаган кичкина болаларгина бемаъни вазиятларга тушишади ва ҳар доим кийимларини ифлос қилишади деб ҳисоблаймиз.

Лекин тажрибалардан маълум бўлишича, катта одамларнинг ҳам деярли ҳар бири ҳаётида ҳеч бўлмаса бир марта баҳорги шанбаликлардан кейин жуда ёпишқоқ бўёқ билан бўялган ўриндиқ устига билмасдан ўтиради.

Биз бўёқ теккан кийимни ташлаб юборишга шошилмасликни, лекин бўёқ билан биргаликда газламани ҳам емирувчи кучли эритувчилар, бензин ва ацетон каби воситалардан фойдаланмасликни таклиф қиламиз.

Бўёқни кетказувчи самарали воситани тайёрлаш усули жуда оддий.
  • Бир хил миқдорда кир ювиш кукуни ва сариёғ олинг.
  • Уларни бир хил масса ҳолатига келгунча яхшилаб аралаштиринг.
  • Доғ устига суринг ва у бутунлай йўқолгунча ишқаланг. Лекин бу жараён унчалик кўп вақт талаб қилмайди.
  • Кийимни кир ювиш машинасига қўйинг ва авайлаб ювиладиган режимни ёқинг.
  • Ювиш тамом бўлгандан кейин буюмни олинг ва қуритинг.


Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қандай қилиб кийимдаги бўёқ доғини тез ва осон кетказиш мумкин?