date
views 10 693

Дунёдаги энг хунук ранг қайси эканлиги маълум бўлди

Дунёдаги энг хунук ранг қайси эканлиги маълум бўлди
Австралиянинг GfK компаниясининг илмий ходимлари қайси ранг энг чиройли ва қайси ранг энг хунук эканлиги юзасидан тадқиқот ўтказди, деб хабар беради 7MedNews.

Мутахассислар дунёдаги энг хунук ранг қайси эканлигини маълум қилди. Унга кўра Pantone 448 C ранги энг хунук ранглиги аниқланган. Тушунарлироқ тарзда айтилганда бу кулранг-тўқ жигаррангдир.

Маълум бўлишича, бу ранг кишиларда беихтиёр нафрат уйғотади.

Тадқиқот иши Австралия ҳукумати томонидан буюртма қилинганлиги қайд этилган. Бу шунчаки тадқиқот эмас. Аслида мутахасислар келажакда қўлланилиши мумкин бўлган фойдали янгиликни кашф этди.

Чекувчиларда чекишга нафрат уйғотиш мақсадида мазкур рангдан келгусида сигарет қадоғида фойдаланиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, бу ҳаракатни Евроиттифоққа аъзо давлатлар ҳам жорий этишни мақсад қилган.

Манба: Daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » Дунёдаги энг хунук ранг қайси эканлиги маълум бўлди