Камқонлик кўплаб сабаблар туфайли юзага келади. Юз, лаб, милклар рангининг ўзгариши, кўзлар остида кўкимтир доғларнинг пайдо бўлиши ушбу касалликларнинг асосий белгиларидир. Шунингдек камқонликка дучор бўлган инсонда толиқиш, совқотиш, мадорсизлик, бош оғриғи, бош айланиши, иштаҳанинг йўқолиши каби белгилар ҳам кўп учрайди. Тери қуруқ, тирноқлар мўрт бўлиб қолади. Ушбу ҳасталикни даволашда ажойиб ҳалқона усуллар ҳам мавжуд.
1. Сабзи ва бодринг шарбатини ўзаро аралаштирилиб, ярим стаакандан кунига 3 маҳал овқатдан 20 дақиқа олдин 15-20 кун давомида ичиб юрилади.
2. Сабзини қирғичдан чиқариб, сутда қайнатиб ичиш ҳам камқонликда фойдали.
3. Ҳар куни овқатдан олдин қирғичланган сабзини қаймоқ билан тановул қилинг.
4. Қизил лавлагини қайнатиб олинг-да, бироз шакар сепиб ейишга одатланинг.
5. Лавлагидан тайёрланган винегрет салати ҳам қонни кўпайтиради.
6. Ўрик мевасидан кўпроқ истеъмол қилиш камқонликни даволайди, юракни бақувват қилади.
7. Уйқу олдидан бир ҳовуч майизни стаканга солиб, устига қайноқ сув қуйилади ва ушбу дамлама наҳорга ичиб, майизлари тановул қилинади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Пентагон АҚШнинг Исроил хавфсизлигига содиқлигини яна бир бор эслатди
G7 давлатлари Афғонистоннинг халқаро ҳамжамиятга интеграциялашувига ёрдам беради
Филиппин пойтахтида бошланган ёнғинда мингга яқин уйлар ёниб кетди
Ўзбекистон Республикасининг янги мудофаа вазири тайинланди
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди