21:26 / 10.11.2017
6 827

Олимлар умрни узайтирувчи парҳезни маълум қилишди

Олимлар умрни узайтирувчи парҳезни маълум қилишди
Умрнинг эрта ёшида кам оқсилли таомлар истеъмол қилиш умр давомийлигига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. Лондоннинг Фрэнсис Крик университети олимлари шундай хулосага келишди, деб ёзмоқда Kun.uz.

Биологлар бунинг учун мевали дарахтлар дрозофил пашшаларини урганишди. Уларнинг ирсий касалликларининг 2/3 қисми инсон ген касалликларига мос тушади. Тадқиқот мобайнида аниқланишича, ёшлигида оқсил моддаси камроқ нарсаларни еган пашшалар икки марта кўпроқ яшаган.

Олимларнинг фикрича, бу натижани тери ажратадиган липидлар билан изоҳлаш мумкин. Оқсил миқдори кўп бўлган таомлар истеъмол қилинганда бу тўқималар юқори токсиклиги билан ажралиб туради ва кексайишни тезлаштирувчи моддалардан ёмон ҳимоя қилади. Бундан ташқари, тадқиқотчиларнинг ишонтиришича, дрозофиллар томонидан ажратилган липидлар бошқа пашшаларнинг тез ўлимига сабаб бўлади. Бироқ бу қонуният ирсий ўзгартирилган липидлар ажратувчи дрозофилларга тегишли эмас.

"Одамлар ҳам дрозофиллар каби липидлар ишлаб чиқаради. Бу модда атроф-муҳитнинг кунлик салбий таъсиридан терини ҳимоялайди ва намлантиради. Лекин улар қуёш нури билан реакцияга киришиб ва асаббузарлик каби бошқа омиллар туфайли зарар келтириши ҳам мумкин. Айни шу нарса кексайишни тезлаштирувчи зарарли кимёвий моддалар ҳосил бўлишига олиб келади", — деган тадқиқот муаллифларидан бири доктор Алекс Гулд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар умрни узайтирувчи парҳезни маълум қилишди