13:40 / 15.11.2017
14 885

Аллоҳнинг бандаларини фаришталар ҳам асрайди...

Аллоҳнинг бандаларини фаришталар ҳам асрайди...
Бизни ҳаётимиз давомида турли фалокатлар фавқулодда четлаб ўтса, хурсанд бўламиз, худога шукр қиламиз. Жуда тўғри. Шукроналикдан Яратган эгам рози бўлади. Аммо мутахассислар шу ўринда бир гапни айтишади. Уларнинг фикрича, фалокатлардан четда қолганда, жонимиз омон қолган маҳал худога шукр қилиш билан бир қаторда қўриқчи фариштамизга ҳам миннатдорчилик изҳор қилиб қўйишимиз керак экан. Қўриқчи фаришта ҳам Яратганнинг буйруғига кўра, ҳар бир бандага бириктирилган экан ва уларга қанча ташаккур изҳор этсак, шунча қудрати ортиб, ёрқинлашиб боравераркан.
Қўриқчи фаришталар, айниқса гўдакларнинг жонини асрашда тенгсиз. Дин пешволари, етук мутахассисларнинг гапига қараганда, Оллоҳ бегуноҳ гўдакларга ўта сўнгсиз қудратга эга фаришталарни қўриқчи этиб сайларкан. Шунинг учун ҳам аксар ҳолатларда гўдакларни ҳатто ўлим ҳам четлаб ўтаркан.
— Қўриқчи фаришта инсонни ҳамиша тўғри йўлга бошлайди, — дейди мутахассислардан бири. — Астойдил худодан сўраса, фаришта иблисни ҳайдаб солар даражадаги қудратга эга бўлади. Фақат худодан тилашда бир оғиз фариштамизга ҳам миннатдорчилик билдириб қўйишимиз зарур экан. Аввало худо, қолаверса, қанча кўп, тез-тез фариштамизга мурожаат этиб, ташаккурлар изҳор этсак, ношукр бўлмасак, у Яратган Оллоҳнинг қудрати билан бизни керак бўлса, ўлимлардан, оғир хасталиклардан асраркан ва биз худойимнинг назарига яқинлигимизча қоларканмиз.
Илоҳо, ҳеч кимни тўғри йўлдан адаштирмасин! Оллоҳнинг назаридан қолдирмасин! Фаришталар эътиборидан четларда қўймасин!

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Аллоҳнинг бандаларини фаришталар ҳам асрайди...