Бойлик имтиҳонидан сиз қандай ўтмоқдасиз?

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ибратли бир қиссани ривоят қилган.
Унда айтилишича, Аллоҳ таоло Бани Исроилдан пес, кал ва кўр кишини синамоқчи бўлиб, бир фариштани одам суратида юборди.
Фаришта песнинг олдига бориб:
— Қайси нарса сенга ёқгувчи? — деб сўради.
Пес:
— Чиройли ранг, чиройли тери ва кишилар жирканаётган мана бу нарсанинг кетишини хоҳлайман, — деди.
Фаришта унга қўлини суртди. Бас, ундан жирканч нарса кетиб, чиройли ранг берилди. Фаришта:
— Сенга қайси бойлик яхши? — деди.
— Туя.
Унга бўғоз туя берилди. Фаришта:
— Сенга Аллоҳ бунда барака берсин, — деди.
Сўнг калнинг олдига келиб сўради:
— Қайси нарса сенга ёқгувчи?
— Чиройли соч ва мендан мана бу кишилар жирканаётган нарсанинг кетишини хоҳлайман.
Фаришта унга қўлини суртди. Бас, ундан жирканч нарса кетиб, чиройли соч берилди. Фаришта сўради:
— Сенга қайси бойлик маҳбуброқ?
— Мол.
Унга бўғоз сигир берилди. Фаришта:
— Аллоҳ сенга бунда барака берсин, — деди.
Сўнг кўрнинг олдига бориб сўради:
— Сенга қайси нарса ёқгувчи?
— Аллоҳ менга кўзимни қайтариб берса ва кишиларни кўрсам.
Фаришта унга қўлини суртди. Аллоҳ таоло унга кўзини қайтариб берди. Фаришта сўради:
— Сенга қайси бойлик маҳбуброқ?
— Совлиқ қўй.
Унга бўғоз қўй берилди. Уларга берилган ҳамма жониворлар болалади. Биринчисида бир водий туя, иккинчисида бир водий мол, учинчисида бир водий қўй бўлди.
Кейин фаришта аввалги сурати ва кўринишида келиб:
— Бечора кишиман. Сафарим захиралари тугаб қолди. Бугун ватанимга етмоқлигимнинг иложи йўқ. Фақат Аллоҳнинг карами, сўнгра сенинг ёрдаминг билангина етиб оламан. Шунинг учун сендан чиройли ранг, чиройли тери ва бойлик берган Аллоҳ ҳурмати бир дона туя сўрайман. Мен бу сафаримда шу туя билан етиб оламан, — деди.
Пес эса:
— Бериладиган ҳақлар кўп, — деди.
— Мен сени илгари кўрганга ўхшаяпман. Сен кишилар жирканадиган пес эмасмидинг? Аллоҳ сенга бойлик бермаганмиди?
— Катта боболаримдан бу бойликни мерос қилиб олдим.
— Агар ёлғончи бўлсанг, Аллоҳ сени аввалги ҳолатингга қайтариб қўйсинми?!
Сўнг калнинг олдига борди. Унга ҳам песга айтган гапларни айтди. Кал ҳам пес жавоб қилганларни айтди. Фаришта сўради:
— Агар ёлғончи бўлсанг, Аллоҳ сени аввалги ҳолатингга қайтариб қўйсинми?
Кейин кўрнинг олдига борди:
— Мен мусофир бечора кишиман. Сафарим воситалари тугаб қолди. Мен бугун ватанимга етмоқлигимнинг иложи йўқ. Фақат Аллоҳнинг карами, сўнгра сенинг ёрдаминг билан етиб олишим мумкин. Шунинг учун сендан кўзингни қайтариб берган Аллоҳ ҳурмати бир дона қўй сўрайман.
Кўр жавоб берди:
— Ҳақиқатда мен кўр эдим. Аллоҳ менга кўзимни берди. Сен бу қўйдан хоҳлаганингча олиб, хоҳлаганингча қолдир. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ таоло йўлида бугун бирорта нарса олсанг, қийинчиликка қўймайман.
Фаришта айтди:
— Молингни ўзинг ол. Сизлар имтиҳон қилиндингизлар. Бас, Аллоҳ сендан рози бўлиб, икки оғайнингдан ғазабланди.
Манба: Hordiq.uz

Изоҳлар 0
…