date
views 10 605

… 62-99 абоненти: «Дугонамни тушкунликдан қандай қутқарай?»

… 62-99 абоненти: «Дугонамни тушкунликдан қандай қутқарай?»
— Дугонам бир йигит билан танишиб, кейинчалик уни ёқтириб қолди. Улар ҳар куни учрашишар, ўқишдан бирга қайтишарди. Аммо дугонамнинг ота-онаси бу муносабатдан хабар топиб, қаттиқ қаршилик кўрсатишди. Ҳатто онаси дугонамга «Ё бизни танла, ёки уни! Агар бизни десанг, ундан воз кечасан!» дея шарт қўйди. Дугонам эса уйдагиларига лом-мим демасдан, йигити билан учрашишда давом этаверди. Бироқ орадан озроқ вақт ўтиб, йигити унга хиёнат қилди. Буни билган дугонам эса тушкунликка тушиб қолди. Ҳаётнинг заррача қизиғи қолмади унга. Дугонамга ҳаёт ҳали олдиндалигини, у ҳам бахтли бўлишга ҳақли эканлигини қанчалик таъкидламай, мени эшитишни ҳам, тушунишни ҳам истамаяпти. Илтимос, маслаҳат беринг, дугонамни бу тушкунликдан қандай олиб чиқсам бўлади?
… 62-99 абоненти

Манба: Hordiq.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Фойдали » … 62-99 абоненти: «Дугонамни тушкунликдан қандай қутқарай?»