— Мен дугонамнинг тўйида бир йигитни учратиб қолдим. Аниқроғи, у куёвжўра эди, мен эса келиннинг ўртоғи, яъни дугонамга ҳамроҳлик қилардим. У менга тинимсиз қараб қўяр, баъзан кўзини узмасди. Мен бундан жуда ноқулай ҳолатга тушардим. Ёр-ёр садолари остида тўйхонага кираётганимизда ҳам у мендан кўз узмади. Тўй бошланганида эса мени рақсга таклиф қилганди, у ўйлаган қизлардан эмаслигимни айтиб, бақириб бердим.
Нотаниш йигит индамай, мендан узоқлашди ва ўша куни кечқурун қўнғироқ қилди. Кейин билсам, телефон рақамимни тўй куни дугоналаримдан олган экан. Мени севишини айтиб, тинимсиз қўнғироқ қилаверди. Бошида унга қаттиқ-қаттиқ гапирган, ҳатто ҳақорат қилсам-да, бора-бора унга боғланиб қолдим. У мени севишига ишонтира олди. Энди мен ҳам унга кўнгил қўйгандим. Аммо орадан маълум вақт ўтиб, унинг муомаласи ўзгарди. Мендан совиб бораётгандек эди. Гаплари ҳам аввалгидек эмас, истар-истамай гапирарди. Қўнғироқ қилсам, доим кимлардир билан гаплашаётган бўларди. «Ким билан гаплашяпсиз?» десам, «Дўстларим, қариндошларим» деб баҳона қиларди. Кейин билсам, у бошқасини топган экан.
Шундай кунларнинг бирида у менга қўнғироқ қилиб, мени севмаслигини, шунчаки ўрганиб қолганини айтди. Соддалигим туфайли унга ишонганимни таъкидлаб, бунинг учун узр сўради. Бошида гапларини ҳазилга йўйдим, аммо ота-онаси уни қариндошига унаштирмоқчи эканлигини айтганида бу гаплар ҳақиқатлигини англадим. У билан алоқаларим батамом узилди. Ота-онам мени турмушга беришмоқчи, лекин бошқа йигитга кўнгил қўёлмасам-чи? Нима қилишни билмаяпман. Аммо шундай бўлса-да, ўша йигитга бахт тилайман.
… 53-59 абоненти
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа суперклуби Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчиси трансфери бўйича иш бошлади
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди