Чақалоқлар ҳаётининг илк ойларида ҳаддан ортиқ кўп йиғлайдилар ва бу ҳолат аксарият ота-оналарни ташвишга солади. Баъзилар эса болалар йиғисини одатий ҳол дея баҳолаганча унга катта эътибор қаратишмайди. Шуни билингки, чақалоқлар ҳеч қачон сабабсиз йиғламайдилар. Уларнинг нима сабабдан йиғлаётганларини аниқлаб олсангиз, ушбу ҳолат ечимига ҳам осонликча эришасиз.
1. Очлик
Йиғининг энг асосий сабабларидан бири – боланинг қорни очиб қолишидир. Бу ўринда унинг йиғисини болани таомлантириш билангина тўхтатиш мумкин бўлади.
2. Онасидан узоқлашиш
Чақалоқлар онасининг ҳидини ва қўлларининг илиқ тафтини жуда яхши англайдилар. Шу сабабли вақти-вақти билан онаси уни кўтариб, эркалаши учун атайин йиғлашади. Бундай пайтда болани қўлга олиб, у билан ўйнаш, унга ёнида эканлигингизни билдириш лозим.
3. Қориндаги оғриқлар
Болакай дунёга келгандан кейин атроф-муҳитга ўрганиб олгунича турли оғриқлар, хусусан қориннинг дам бўлишидан азият чекади. Агар у қўл-оёқларини типирчилатиб, додлаб йиғласа, унинг қорнини оҳиста ҳаракатлар билан уқаланг, оёқларини юқорига кўтарганча гимнастика машқларини бажаринг. Қорин устига илиқ мато қўйиш ҳам уларни ушбу оғриқлардан ҳалос этади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Олимлар психоз ташхисини қўйишга ёрдам берадиган янги биомаркерни аниқлади
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди