Беш яшар болакай бувисидан сўради:
— Бувижон, ўзингиз мустақил овқат ея олмайсизми?
— Вой, нега ундай деяпсан? Бу гапни қаердан олдинг?
— Ўтган гал бизникига келганингизда, дадам «Яна қайнонам келди, тағин бир ҳафта уни боқарканман-да», деганди.
* * *
Эркак танишига деди:
— Хотиним жонга тегди. Эговлагани эговлаган! Нима қилишниям билмай қолдим.
— Менга ўхшаб йўл тут, қулоғинг тинчийди-қолади.
— Сенинг йўлинг қанақа?
— Хотиним бақирса бир марта арзирли жавоб қайтараман, вассалом! Шу заҳоти чакаги ўчади.
— Қанақа жавоб бўлди у?
— Мана, масалан, яқинда у «Нега ошхонадаги идишлар ювилмабди?», деб бақирганди, мен «Ўчир чакагингни! Мен ҳали полларни ювиб бўлганим йўқ!», дедим.
* * *
Россия армияси. Аёллар казармаси. Полковник казармага кириб келаётиб сержантни тўхтатди ва сўради:
— Сержант Иванова, нега полковникка чест бермадингиз?
— Кечирасиз, мен аллақачон генерал Чумаковга чест бериб бўлганман.
* * *
— Дўхтир, менинг касаллик варақамдаги ташҳис деган жойга «НХБ» деб ёзиб қўйибсиз. Бу нима дегани?
— Уми? «Нималигини Худо билади» дегани.
* * *
Эркак автоҳалокатга учраб, қулоқлари узилиб тушди. Кунларнинг бирида пластик жарроҳ қабулига келди-да, деди:
— Авария бўлганимда иккала қулоғим ҳам узилиб тушган. Илтимос, менга янги қулоқ ўрнатинг!
— Бизда эркаклар қулоғи йўқ. Фақат аёлларники бор.
— Барибир, ўрнатаверинг!
Жарроҳ эркакка иккита қулоқ ўрнатиб кузатиб қўйди. Икки ҳафтадан кейин кўрсатишга келганди, жарроҳ ундан сўради:
— Хўш, янги қулоқлар қандай эшитяпти?
— Эшитишига гап йўқ, дўхтир! Аммо гапираётган одам нима демоқчилигини англай олмай ҳалак бўляпман.
* * *
Ота бешинчи синфда ўқийдиган ўғлидан сўради:
— Болам, «икки» баҳоларингни қачон тузатасан-а?
— Дада, ўзим ҳам ҳар куни ҳаракат қиляпман. Лекин муаллимимиз синф журналини нуқул ёнида олиб юрадиган бўлган!
* * *
2- синфда ўқийдиган боланинг онаси шу синфда ўқийдиган бошқа боланинг онасидан сўради:
— Сиз математикадан уй вазифасини бажардингизми?
— Ҳа, бажариб бўлганман.
— Илтимос, менгаям бериб туринг, кўчириб олай!
* * *
Эр хотинидан сўради:
— Нега менинг кўйлагим ҳалиям ювилмабди?
— Ўша кўйлак савилни ўзингиз ювиб қўйсангизам камайиб қолмасдингиз.
— Ие, бу нима деганинг? Кир ювиш аёлларнинг иши!
— Ҳечам-да! Бу дунёда аёл ва эркакнинг ҳуқуқи тенг. Илтимос қилардимки, мен билан худди шуни ҳисобга олган ҳолда гаплашсангиз!
— Шунақами? Бўпти, сен айтгандек гаплашаман! Хотин, қани, юр!
— Қаёққа?
— Дўкондан пианино опкелдим. Иккинчи қаватга опчиқишворасан!
* * *
Эркак дўстига мақтаняпти.
— Менинг қизим машҳур фотомоделга айланди.
— Ў, зўр-ку! Ҳозир қаерда қизинг?
— Дубайда. Паранжини реклама қиляпти!
* * *
Эр ишдан келиб ичкарига қадам қўйиши билан хотини деди:
— Дадаси, мен бугун сизни жудаям бахтли қиламан!
— Ростданми? Раҳмат сенга, азизам! Аммо билиб қўй, мен сени сўнгги нафасимгача жудаям соғиниб яшайман!
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа Чемпионлар Лигасининг 5-турида қандай натижадар қайд этилди?
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди