18:35 / 17.12.2017
8 757

Митти ҳикоя: "Дадам хафа бўлмасинлар..."

Митти ҳикоя: "Дадам хафа бўлмасинлар..."
- Ойижон, илтимос, боғчада ўртоғимни урганимни дадамга айтманг...- Қизчанинг пастки лаби чўччайиб, киприклари пирпиради.
- Даданг уришмайдилар-ку, қизим. Дадангдан яширишимиз яхши эмас...
- Йўқ, ойижон, дадам билсалар мендан хафа бўладилар. Хафа бўлишларини хоҳламайман!..- Қизалоқ йиғламсираб гапирди.

Қизчасини ердан даст кўтариб бағрига босган она, бир неча кун аввал эри билан бўлиб ўтган суҳбатни эслади:
- Қизингизни уришмайсиз, танбеҳ бермайсиз. Кундан кунга эркаланиб кетяпти. Худо кўрсатмасин, ҳеч кимга қулоқ осмайдиган бўлса-чи?!
- Мен тўғри қиляпман. Қизимизни уришмайман. Унга ҳар доим “сен ножўя иш қилсанг, кимдир сендан шикоят қилса мен хафа бўламан, қизим” дейман, холос. Бир куни бу ишим тўғрилигини тушунасан!..

Эри ҳақ экан. Қизалоғини бағрига қаттиқ босди:
- Дадангни хафа қилмаймиз, қизим, ҳеч қачон!..

Манба: Erk.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Митти ҳикоя: "Дадам хафа бўлмасинлар..."