Биринчи сценарийга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп иккинчи муддатга қолади. Прогнозларга мувофиқ, бу америкаликларнинг анъанавий сиёсий партияларга бўлган ишончини йўқотишига олиб келиши мумкин. Натижада 2028 йилда бирор бир президентликка номзод етарлича овоз тўплай олмайди ва сайлов олди пойгаси 2029 йилгача давом этади, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Иккинчи сценарий "сохта янгиликлар Facebook'ни йўқ қилади" номини олган. У сўнгги вақтларда Facebook ҳам, бошқа техник компаниялар ҳам сохта хабарлар тарқалишини тўхтата олмаётганига асосланган.
Учинчи сценарий криптовалюталарга тегишли. Унга кўра, биткоин анъанавий валюталарга алмаша бошлайди, блокчейн эса одатий банк операцияларини сиқиб чиқара бошлайди. 2028 йилга бориб анъанавий тушунчадаги банклар бўлмайди, биткоин курси эса 1 миллион долларга етади.
Шунингдек эҳтимолий салбий сценарийлар орасида — КХДР томонидан ракета ҳужуми, Буюк Британия ҳукумати тепасига социалист Жереми Корбиннинг келиши ва социализм машҳурлигининг ошиши, Европадаги "авлодлар уруши", Хитой билан савдо уруши ва электромобиллар машҳурлиги сабаб "нефть даври"нинг тугаши кабиларни қайд этиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди