Яна ёзяпман… Севгимни, севгим ортидан ўралашиб юрадиган соғинчимни… Соғинчга илакишиб қолган дард ва аламларимни… Бир юракда иноқ яшайдиган шодлик ва қайғумни… Мен баъзида қўрқадиган умидимни… Изтироблардан ичиккан қалбимни…
Ҳар нарсанинг давоси вақт дейдилар. Бу ёлғон. Рост бўлганда эди, юрагимдаги муҳаббат бу қадар ниш уриб, томир отмаган бўларди. Баъзан ўша юракни ўз қўлларим билан тимдалаб ташлагим келаверади. Соғинч кучидан кўзимга кўринган одамларни сизга ўхшатяпман ҳатто. Ҳатто улардан сиз ҳақингизда сўрагим келяпти. Бўғзимда кўз ёшларимни кутиб турган хўрсиниқ ичикиб қолган қалбим дардларини ёзишга хизмат қилмаса дейман.
«Умид қилма», дедингиз. Кўнглим кошонасига муҳрланган нигоҳингиз умид бераверса, мен нима қилай? Ўша умид ўзи билан бирга тавалло қилиб олиб юрадиган азобларни доим бошимдан сочса, мени хурсанд бўлиб қарши олади, дейсизми? Ихтиёр ўзимда бўлганда эди, ҳатто шу сўзингизни эшитмаган бўлардим… Ҳатто соатлаб суратларингизга тикилиб туравераман, сиз ҳақда ўйлайвераман. Сиз эса жилмайиб тураверасиз… «Улар сенда қандай пайдо бўлди?» дедингиз. Қалбингизни қизғанганингиз етар… Ҳеч бўлмаса, суратларингиз билан овунай…
Пинҳона хаёллар сурай… Кошки эди юрагим сиз томонга талпинмаса… Мени билганлар «Ўйлама, арзимайди», дейишади. Юрагим арзитибди-ку ахир… Ҳар куни таниш кўчалардан, таниш йўллардан ўтар эканман, кўзларим сизнинг нигоҳингизга дучор бўлишни истайди… Мен бахтсиз эмасман. Бахтлиман! Фақат сиз бўлсангиз жудаям бахтли бўлардим. Сизни эсламасликка кўп бор онт ичаман. Юрагим бир ҳаприқади-ю, барчасини унутади… Аламу ҳижронларга қоришиқ тунлар мени қўмсайверади.
Сизнинг ишқингиз бошқа бир гўзалга тушгани бу мени сизни севишдек вазифамдан, сизни соғинишдек бурчимдан озод қилолмайди, менимча. Биламан, энг оғриқли нуқта ишонч. Аслида, бу мен доим қоқилиб келаётган тўсиқ! Мен ета олмайдиган энг баланд, музлаган чўққидир, балки… Сизга ёзганим (ёзганларим эмас!) хатодир, балки… Шу билан юрагимни бўшатишга чунонан тиришаман гўё. Биламан, қайғу ортидан, албатта, шодлик келади. Мен фақат бунга амин бўлишни хоҳлайман.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...