06:30 / 29.12.2017
9 926

Ҳақиқий ҳангоманинг бундан баттари бўлмайди…

Ҳақиқий ҳангоманинг бундан баттари бўлмайди…
— Дераза ойнаси билан самолёт ўртасида қандай умумийлик бор?
— Иккови билан ҳам соқол олиб бўлмайди.
***
Генерал бошига зонтик тутиб олган постдаги аскарга деди:
— Мен ёмғирдан қўрқадиган аскарни биринчи кўришим.
— Мен қўрқмайман. Зонтигим бор.
***
— Россия армиясида “Омад аскари” деган янги рота ташкил этилибди!
— Улар нима иш қиларкан?
— Генералнинг томорқасини ағдаради.
***
Қария энгашиб олган беш яшар болакайдан сўради:
— Ўғлим, нега энгашиб олдинг?
— Мен чолман.
— Ие, бу аҳволда қаерга кетасан?
— Пенсияга.
***
Ёқилғи қуйиш шоҳобчасида тўрт яшар бола отасидан сўради:
— Агар машина кўп бензин еса, бўйи ўсиб автобус бўлиб қоладими?
***
— Ўғлим, туғилган кунингга нима совға қилай?
— От, тўппонча ва тўрт кун ювинмасликни.
***
— Менга қара, нега бирдан учта дўппиб олдинг?
— Бирини ҳар куни, иккинчисини дам олиш кунлари кияман.
— Учинчисини-чи?
— Учинчисими?.. Қўшниларим аламидан куйиб ўлсин дейман-да!
***
Гадой бадавлат одамга деди:
— Ўғлингиз бундан ҳам кўпроқ садақа берарди.
— Ҳа, ўғлим бериши мумкин. Чунки унинг отаси бой.
***
Судья эркакдан сўради:
— Хотинингиз билан нима сабабдан ажрашмоқчисиз?
— Чунки бизнинг қизиқишларимиз буткул турлича. У эркаклар билан, мен эса, аёллар билан қизиқаман.
***
Эркак 18-қаватдан тушиб кетди. Пастда бир болакай ва қизча ўтиришарди. Бола кулса, қизча йиғлай бошлади. Шунда ўткинчи сўради:
— Болакай, сен нега кулаяпсан?
— Чунки анави одам 18-қаватдан тушиб кетди. Ичаклари ҳамма ерга сочилиб кетди, ха-ха-ха!
— Қизча, сен нега йиғлаяпсан?
— Мен ўшани кўролмай қолдим.
***
Ўғил ошхонада идиш-товоқ юваётган отасидан сўради:
— Дада, сиз ойимнинг қўлида неча йилдан бери хизматдасиз?
***
— Болажоним, нега овқатингни емаяпсан? Ўзинг бўридек очман дегандинг-ку!
— Ойи, бўрилар сабзи билан озиқланганини қачон кўргансиз?

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳақиқий ҳангоманинг бундан баттари бўлмайди…