Сурункали равишда уйқуга тўймасликнинг қандай жиддий касалликларга олиб келиши ҳақида биласизми? Бу борада соғлом уйқу масалалари бўйича эксперт Мэтью Уокер ушбу муаммонинг ўта жиддий асоратлари ҳақида гапирди.
Ҳотира билан боғлиқ муаммолар
Инсондаги мунтазам равишда уйқуга тўймаслик ҳолати эслаб қолиш қобилияти билан боғлиқ муаммоларни юзага келтиради. Кунига 7-8 соатдан кам ухлайдиган инсонлар янги маълумотларни эслаб қолишга қийналадилар, ҳотирадаги маълумотлар алғов-далғов бўлиб кетади.
Альцгеймер касаллиги
Тунда тўйиб ухламаслик миядаги токсик оқсил концентрациясининг ошиб кетишига олиб келиши мумкин. Бу эса бевосита Альцгеймер касаллиги билан боғлиқдир. Агар инсон тўйиб ухламаса мия токсик оқсил чиқара бошлайди ва касаллик хавфи ортиб кетади.
Иммун тизими
4-5 соат ухлаган битта тунингиз саратонга қарши курашувчи иммун ҳужайралари самарадорлигини 70% га қисқартиради. Минг афсуски, бу ҳолат кўпинча ичаклар саратонига ҳам олиб келиши мумкин. Тунда тўйиб ухламайдиган инсонлар тумовга ҳам бошқаларга нисбатан таъсирчанроқ бўладилар. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас