Ёқтирган мевангизни танлаб ўзингизни мукаммалроқ билиб олинг

  • 21-01-2018, 00:46
  • 1 368
  • Ҳаёт тарзи
  • Ёқтирган мевангизни танлаб ўзингизни мукаммалроқ билиб олинг
    Бугун биз сизларга антиқа маълумотни тақдим этамиз. Қуйида берилган мевалардан ўзингизга ёқадиганини танланг ва тарифини ўқинг. Бу маълумотлар сизнинг характерингизни изоҳлайди.

    Апельсин мевасини яхши кўрадиганлар кучли сабр эгалари ва улар эркинликни ёқтирадиган одамлардир. Шошилмасдан пухта иш қилиш уларга хос нарса. Қийинчиликдан асло қўрқишмайди. Дўстларига нисбатан, киришувчан, ишончли ва ҳалол инсонлардир.

    Банан мевасини хуш кўрадиганлар табиатан раҳмдил ва қалби иссиқ одамлардир. Бу турдаги одамларга ўзига бўлган ишонч бироз етишмай туради. Адолатсизликка чидай олишмайди. Бундай одамлар инсонларнинг нафақат ташқи кўринишига қараб ҳурмат қилади, балки уларнинг ички дунёсини ҳам қадрлашади.

    Ананас мевасини ёқтирадиганлар тез қарор қабул қилиб, тезда амалга оширишга киришади. Ўзгаришларга тезда кўникади, айниқса бу ўзгаришлар уларнинг қизиққан соҳалари бўйича бўлса, жуда тез кўникишади. Ташкилий ишларда ҳам фаол. Тўғри сўз ва очиқ кўнгил.

    Нок мевасининг шинавандалари агар ўзлари чин дилдан хоҳлашса, ҳар қандай муаммони ҳеч бир қийинчиликларсиз ҳал қилишлари мумкин. Баъзида бошлаган ишларини охирига етказа олишмайди. Ҳокимликни хуш кўришади. Бироз нотинч ва ҳиссиётга берилувчан инсонлардир.

    Олхўрини ёқтирувчилар бошларига тушган қийинчиликларда кўпинча бошқалардан ўпкалашади. Уларга нисбатан қилинган танқидга умуман чидай олишмайди. Улар баъзан шундай орзуларни қилишадики, у ҳамма вақт ҳам ушалавермайдиган орзулар бўлиб, лекин уларда доим бу ҳолат ижобий кечади. Улар табиатан бироз меланхолик бўлиб, озгина ижодкорлиги ҳам бор одамлардир.

    Киви мевасини яхши кўрадиганлар бир сўз билан айтганда жуда ҳам оптимист одамлардир. Улар билан ҳар доим ҳамма нарса қизиқ, жуда қувноқ одамлардир. Улар билан ҳеч ҳам зерикишни ҳис қилмайсиз. Ўзларига бўлган ишонч юқори, ҳар қандай таваккалчиликка тайёр туришади. Уларни ғоялар омбори деса ҳам бўлади, турфа хил ғоялар айнан ундан чиқади.

    Олмани хуш кўрувчилар экстравагант (айбни бошқалардан қидиради), очиқ юзли, сезгир ва таъсирчан одамлардир. Ўзини бошқаришда бироз қийналишади аммо жамоада етакчи лидер бўла олади. Тезда қарор қабул қилиш хусусиятига эга. Ёқимтойлик ва жозибалилик буларга хос ҳолат. Саёҳатларни ёқтиришади. Бошқаларга нисбатан келажакка ишончи катта одамлардир.

    Узум мевасини ёқтирадиганлар тезда ҳаяжонланишади, ёлғизликда ўзларини яхши ҳис қилишади. Жуда киришувчан, машҳурлик ва салобат уларга хос. Ҳаётнинг ҳар бир кунидан лаззатланиб яшашади. Ёшига қарамасдан кутилмаган совғаларни ёқтиришади, ҳар бир кутилмаган мароқли воқеаларга болаларча хурсанд бўлишади.

    Тарвузни хуш кўрувчилар ҳаётдан ҳеч ҳам нольишмайди. Улар ҳар доим ҳамма нарсанинг яхши томонини ўйлашади. Улар маслаҳат беришни яхши кўришади, одамларни тўғри йўлга юришга кўмаклашади. Улар одатларини ўзгартиришга қийналишади. Ишда кўп нарсаларга эришишида ўжарликлари халақит беришади.

    Мандарин мевасини яхши кўрувчилар узоқни ўйламай фикрлайдиган ва бошқаларга нисбатан кўпинча ғаразли муносабатда бўладиган одамлардир. Ғурурли, дўстлари билан яхши муносабатга киришадиган, дилкаш инсонлардир.

    Қулупнайни ёқтирадиганлар қувноқ, бағрикенг, одамлар билан тил топишиб кетиши жуда осон одамлардир. Улар киборлиликни ва чиройли нарсаларни яхши кўришади. Улар ўзларини ҳис туйғуларига ишонишади ва шунга қараб иш қилишади.

    Ўрик мевасининг мухлислари эса эркинликни хуш кўрувчилар ва меҳрибон одамлардир. Улар эркинликка эришиш учун кучли зарба беришга ҳам тайёрдирлар. Атрофдагиларнинг ишончини осонгина қозонадилар. Уларга ижодкорлик хосдир, шеър ва ҳикоялар ёзишга қизиқишади. Мулоқотга киришувчан ва очиқ кўнгилдирлар. Тез-тез сирли кўринадилар, юрагидаги гапларни фақат яқинларигагина айтади.

    Гилосни яхши кўрадиганлар учун ҳаёт ҳамма вақт ҳам ширин бўлавермайди. Ҳаёт баланд пастликлардан иборатдир. Уларнинг тасаввури кенг ва кучлидир. Улар ишончли ҳамкорлардир. Улар учун энг қийин нарса – бу ҳис туйғулари билан ёлғиз қолишдир. Шунинг учун улар доим яқинлари даврасига шошиладилар.

    Қовунни хуш кўрувчилар ботир инсонлардир. Улар азалдан ичкиликни хуш кўришмайди, бошқаларнинг фикрига тезда қўшилиб ҳам кетмайди. Шунинг учун ҳам улардан кўпинча бошлиқлар чиқади. Улар катта мақсадлар қўйишади ва унга осонгина эришишади. Улар бағри кенг ва мард инсонлардир. Саёҳатлар жони дили.

    Шафтоли мевасининг шинавандалари диққат марказда бўлишни ёқтиришади. Улар очиқ кўнгил ва беғараз одамлардир. Уларнинг дўстларининг сони доимо жуда кўп. Уларнинг ҳазиллашаётганларини ва жиддий гапираётганларини фарқига бориш қийин. Мустақил ва орзуманд одамлардир. Улар идеал ва ишончли ёр бўла оладилар.

    » » Ёқтирган мевангизни танлаб ўзингизни мукаммалроқ билиб олинг