11 830
«…Уни йўқотмаслик учун хўп рўмол ўрамайман, намоз ўқимайман, худони сизга алмаштирдим деб телеграмда ёздим…»

Савол: Ассалому алайкум. Мен оилали бўла туриб бир эркакни севиб қолдим. У ҳам оилали. Унга рўмол ўраб, намоз ўқишим ёқмади. Уни йўқотмаслик учун хўп рўмол ўрамайман, намоз ўқимайман, худони сизга алмаштирдим деб телеграмда ёздим. У буни ўқиди. Бир оздан сўнг ўзимга келиб Эй Худо тавба қилдим, ўзинг кечир нима қиляпман деб ёзганимни ўчирдим. У билан алоқани узиб тавба қиляпман. Бу қандай гуноҳ, мен диндан чиқдимми, муртадманми, ширк бўлдими. Энди тавбам қабул қилинмайдими. Нима қилай? Илтимос жавоб беринг. Раҳмат.
Жавоб: Ва алайкум ассалом! Иннаа лиллаҳи ва иннаа илайҳи рожиъун! Сиз жуда ҳам катта жиноят қилгансиз. Аслида номаҳрам билан бундай гаплашиш ҳаромдир. Оилали бўла туриб, бу ишни қилиш ҳаром устига яна хиёнатдир. Бир фосиқни деб рўмол ва намоздан воз кечиш гуноҳи кабирадир. “Худони сизга алмаштирдим” дейиш куфрдир. Агар шу ҳолатда вафот этганингизда жаннат сизга ҳаром бўлар эди. Аллоҳ сизга раҳм қилиб қилиб умр берибди. Сиз тезда Аллоҳ таолога астойдил тавба қилинг. Бу жиноятингиз учун йиғланг. Бу ишни асло такрорламанг! Аллоҳ раҳматидан умидвор бўлинг!
Манба: mulohaza.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Актриса Луиза Расулова туғилган кунини нишонламоқда (фото)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: «Иссиқ-совуқ қилишларидан қўрқманг!» (видео)

Атрофингиздаги инсонлар билан муомалангиз ёқимлими?

Руҳшунос тавсияси: Дўст хиёнат қилса, нима қилиш керак?

Қизлар қайси спорт тури билан шуғуллангани маъқул?

Мусулмонларнинг дунёни ўзгартирган 5 ихтироси