Инсон танасининг тахминан 80 фоизи сувдан ташкил топган дейишади, ҳақиқатда одам овқатсиз бир ой яшаши мумкин лекин сувсиз яшай олмайди. Ҳозир сизларга сув танлаш, меъёр ва қандай ичиш кераклиги ҳақида гапириб бераман.
Сув танлаш
Аввало сув танлашга имкон қадар филтирланган, тоғ-ён бағридан ёки шифобахш булоқлардан олиб қадоқланган сувларни танлашимиз лозим. Сувни нафақат таъмига балки уни сизнинг организмингизга таъсиригаям эътибор қаратиш лозим. Агарда буни сеза олмасангиз кимнидир қайсидир сув билан шифо топгани ҳақида эшитиб шу сувдан истеъмол қилишингиз мумкин.
Қайноқ сувми ёки қайнатилмаган тирик сувми?
Кўпчилик мутахасисларимиз қайнатилган сувни ўлик сув дейишади, чунки сувни қайнатганда нафақат ундаги микроблар балки тирик микроорганизмлар ҳам ўлади. Шу сабабдан имкон қадар филтрланган ва тоза сувдан истеъмол қилишни тавсия қилган бўлар эдим. Мен эса бир неча йил қайнатилган сув ичиб кейинчалик тирик сувга ўтганим натижасида ошқозон гострити касалидан холос бўлганман ва шундан бери қайнатилмаган сув ичиб келаман.
Сув ва бошқа ичимликлар
Ҳеч қайси ичимлик сувни ўрнини тўлиқ боса олмайди. Айрим химикат аралашган ичимликлар эса аксинча зарарли эканлигини унутмаслигимиз лозим. Сув қанча тоза бўлса у шунчалик даражада ички органларимизни яхши тозалайди қайсидир маънода бошқа ичимликлар нотоза сув вазифасини бажариб ички аъзоларимизни яхши тозалай олмайди.
Меъёр
Мутахасисларнинг таъкидлашича ўртача вазндаги одамлар учун сувнинг меъёри 1,5-2 литрни ташкил қилади. Умуман олганда камида бир литр сув ичиш шарт деб ўйлайман, ундан кам ичилса ҳар хил касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Семиз ёки организмида тузнинг миқдори кўпайган яъни кўп туз истеъмол қилувчи одамларга эса 2 литрдан кўпроқ сув ичишни тавсия қилган бўлар эдим. Инсон оранизми шундай шаклланганки биз қанчалик кўп сув ичсак шунчалик чанқаймиз ёки кундан-кунга сув ичишни камайтириб борсак организмимизни сувга бўлган талаби пасайиб боради. Сувни кам ичиш ҳолатлари кўпинча куз фаслида ҳаво салқинланиши пайтларида кузатилади. Шунинг учун ҳар ким ўзини танасини сувга ўргатиб буни назорат қилиши лозим.
Сувни қандай ичиш керак?
Аввало ҳар доим иш столингизда сув бўлсин, сувни столга қўйганда имкон қадар шафоф идишда қўйишни тавсия қиламан. Сувни шошмасдан бир қултум-бир қултум қилиб ичиш лозим, чунки ютиладиган ҳар бир қултум ички органларимизга битта сигнал вазифасини бажаради. Мисол учун биз 200 мл сувни бир мартага ичсак битта сигнал, 20 мартага қултумлаб ичсак 20 марта сигнал берилади. Демак сувни фойдалилик жиҳати 20 баравар ортади. Қўшимча қилиб айтишим мумкинки сувни қултумлаб ичганда ошқозонимизга ҳаво кирмайди, агар ошқозонда ноқулайлик бўлса қултумлаб ичиш билан ундаги ортиқча газларни чиқариб юборишга эришишимиз мумкин. Ҳиққиллашдек ноқулай ҳолатлар бўлганида ўн марта каттароқ қултумлаб сув ичиш орқали буни бартараф қилса бўлади. Ҳозироқ сувни олиб қултумлаб ичиб кўринг, сувни таъмини ҳис қилинг, сув билан соғлом юринг.
Манба: usmonov.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Нима учун айнан кузда кўпроқ киви истеъмол қилиш керак?
Байден ва Трамп Ғазодаги исроиллик асирлар масаласини январгача ҳал қилишга келишиб олди