10:00 / 27.01.2018
6 386

Севгининг кўзлари кўр экан...

Севгининг кўзлари кўр экан...
— Ҳаёт баъзида бахтга тўла, баъзида эса шафқатсиз экан. Қўқонда яшаб, ишлаб юрган кунларимнинг бирида бир инсонни учратиб қолдим ва унга кўнгил қўйдим. У Тошкентда яшарди, шунинг учун ҳам у билан пойтахтга келдим. Оиламдагиларга эса ёлғон айтиб, иш билан Тошкентга юборишаётганини баҳона қилдим. У инсонни шу даражада севардим, энди билсам кўзларим кўр бўлган экан. Маълум вақтдан кейин Қўқонга қайтдим. Аммо кутилмаганда тобим қочиб, ўзимни жуда лоҳас сеза бошладим. Шунда хаёлимга келган фикрдан ўзим шу даражада қўрқиб кетдимки. Одатда, бундай пайтда ҳар бир аёл хурсанд бўлиши керак. Аммо мен… Нима қилишимни билмай севган инсонимга бу ҳақда айтдим. Минг афсуски, у ўз фарзандини тан олмади ва мени тубсиз жарлик сари итарди. Буни ота-онамга айтиш ўлим билан тенглиги учун боламни олдириб ташладим. Боламни асраб қолишни хоҳлардим, бироқ…

Севганим мен билан фақат маишат ва кайф-сафо учун юрганини ўйласам, бугун юрагим тилка-пора бўлади. Уни қарғашни истамасам-да, лекин муҳаббатимни ўйин қилгани учун Аллоҳдан жазо беришини сўрайман.
ШАБНАМ, Қўқон шаҳри

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Севгининг кўзлари кўр экан...