
“Ласетти”да юриб, автобусда юришимга куляпсанми? Автобуснинг нархи “Ласетти”никидан неча баравар қимматлигини биласанми, ўзи хумпар?!
***
— Бўриев, бугун ёзма ишни шеригингдан кўчирганингни кўрмайман, деган умиддаман.
— Мен ҳам умид қиламан.
***
Болам билан ўтириб туринг, дейиш — нотўғри. У билан ўйнаш, югуриш, чопиш, ўтиришнинг сираям иложи йўқ.
***
Тақдирдан нолима, уям сен билан мазза қилмаётгандир?!
***
Дангасалик — олдиндан дам олишга одатланиш.
***
— Тўрт оёқли дўстингиз борми?
— Бор. Каравот
***
Қиз 18 ёшда бўлиб, 30та қишни кўрганди…
***
Сенсорли телефонларни кўришга кўзим йўқ. Пашшалар танишларимга қўнғироқ қилиб қўйишяпти…
***
— Қани, болажонлар, бувижонисига ким нима овқат буюради?!
— Бувижон, менга жингалак макарон пишириб беринг?
***
Хотин эридан аразлади:
— Сиз билан ҳеч қаёққа бормайман.
— Унда нега ясаниб, бўяниб олдинг?
— Сиз билан шунчалар чиройли аёл ҳеч қаёққа бормаганини билиб қўйишингиз учун!
***
— Отанг пойафзал таъмирловчи-ку, нега ботинканг йиртиқ? — дашном берди Собир дўстига.
— Нима бўпти? — жаҳли чиқди дўстининг ҳам. — Даданг тиш дўхтири бўлсаям, синглингни атиги 3та тиши бор-ку?!
***
— Кеча безорилар тутиб олиб, ҳамёним, соатим ва телефонимни олиб қўйишди.
— Бокс чемпиони медалинг бор, шекилли?
— Ҳа, бор. Ҳайрият, уни топишолмади.
***
— Яхши қиз, сизга бирор киши “чиройлисиз” деб айтганми?
— Йўқ.
— Тавба, одамлар жудаям ростгўй бўлиб кетишган-а?!
***
— Дада, тошбақалар нега бунақа секин юришади?
— Улар 300 йил яшашади. Шошиб нима қилишсин, ҳаммасига улгуришади.
***
Парҳездамисан? Унда шу қоидани унутма: “Қорнинг очдими, олма е, олма егинг келмаяптими, демак, қорнинг очмаган!”
***
Аёл — мисоли театр! Бугун — комедия, эртага — трагедия, индинига… гастроль сафари!
***
Камтарлигим ҳақида соатлаб гапиришим мумкин.
***
— Пул — ташвиш!
— Бўлиши мумкин эмас, ташвиш бунақа тез йўқолмайди.
***
— Қўшни, мусиқангизни ўчиринг, илтимос, уйимда меҳмонлар бор эди…
— Нима меҳмонлар, уйқуга ётишяптими?
— Йўқ, сизникига рақс тушишга чиқамиз, деб қўйишмаяпти.
***
Икки йигит суҳбатидан:
— Яқинда бир ойдан бери интернетда ёзишаётган қизим билан учрашдим.
— Қалай экан?
— Фотошоп ишлашдаги маҳоратига тан бердим!
***
Аёлга ёқишнинг энг арзон усули — унга қимматбаҳо совғалар бериш.
***
— Ростини айтинг, дадаси, мен ўлсам, бошқа уйланасизми?
— Хотиржам бўл, уйланмайман.
— Бўлиши мумкин эмас!
— Бўлиши мумкин. Сендан яхшисини топа олишим гумон… Сенга ўхшаганига эса ўзим уйланмайман!
Дилдора НАЗАРОВА тайёрлади.
Манба: tasvir.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар