
– Эй нафсим, бошимизга келаётган неки бало бўлса, сабабини биласанми?
– Синов-да, табиийки.
– Ҳаа йўқ, синов валийларга, тоза одамларга келади. Бизники бошқа масала. Асли гуноҳларимиз сабабидан.
– Биз аралашмаган, бизнинг мутлақо алоқамиз бўлмаган, аммо бизни унга тиркаб қўйилган воқеа ҳам бизга бало саналадими?
– Ҳа, нафсим. Чунки бошқа гуноҳларимиз бисёрлигидан.
– Шунда... нима қилишимиз керак?
– Келишишимиз керак: гуноҳларимизга астойдил тавба қилишга, бировларни маломат этмасликка, дўстни вақтида ёмонликдан қайтаришга ва ҳар келган мусибат ё бало шу ишларни қилмаётганимиз боисидан содир бўлиб қолишига иттифоқ қилишимиз керак.
– ...

Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар