— Биз ота-оналаримизнинг келишуви асосида турмуш қурдик. Қайнонам — аммам. У мени болалигимдан «келин» деб эркалар ва ўғлига ҳам: «Қачон уйлансанг ҳам, мана шу жиянимга уйланасан», дея таъкидларди. Ниҳоят, ана шу кун келди. Тўйимиз дабдаба билан ўтказилди. Аммам ва ота-онам бундан жуда хурсанд бўлишди.
Тўғрисини айтсам, мен ҳам бахтиёр эдим, чунки аммамни яхши кўрардим. Доимий бориб юрган жойимга келин бўлиб тушаётгандим. Яна болалигимдан аммамга келин бўлишим қулоғимга қуйилгани учун тақдирим Акбарга боғлиқлигига ишониб, уни ҳам ёқтириб қолгандим.
Акбар акам эса бахтиёрга ўхшамасди. Тўй куни ҳам, тўйдан кейинги маросимларда ҳам қовоғи очилмади. Онасининг «Сенга нима бўлди, тинчликми?» деган саволига «Шунчаки, чарчадим», дея жавоб берарди.
Хуллас, ҳаммаси кейинроқ маълум бўлди. Аниқроғи, бир куни эримнинг телефонда гаплашаётганини эшитиб қолдим. «Азизам, мен сени яхши кўраман. Ҳеч қачон сендан воз кечмайман. Қизимиз ҳақи, менга ишон. Онам отасизлигимни билдирмай, ёлғиз ўзи катта қилган. Онамни деб тўйга розилик бердим. Вақти келсин, онам билан Шаҳнозага тушунтираман», дерди у.
Ишонсангиз, бошқа гаплар қулоғимга кирмади. Бошимда биргина ўй айланарди: «Кўнгли бошқада бўлса-да, онасини деб тўйимизга рози бўлган экан, энди нима бўлади? Қизимиз ҳақи, дедими? Қизи бор экан, нима учун бу ҳақда тўйдан олдин менга ҳеч нарса демади?» Ана шу саволлар гирдобида ўтирарканман, ҳеч кимга ҳеч нарса деёлмаслигимдан эзилдим. Эрим мени севмайди, аммо аммамга бу гапни айтиб бўлмайди, чунки буни унинг юраги кўтармайди. Маслаҳат беринг, нима қилай?
ШАҲНОЗА
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи