— Яқинда онамнинг узоқроқ қариндошлари уйимизга меҳмон бўлиб келишди. Тўрт-беш кун бизникида туриб, шаҳардаги тажрибали шифокорларга кўринишди, тиббий текширувлардан ўтгач, қайтадиган бўлишди. Кутилмаганда кечки пайт эр-хотиннинг алланималар устида тортишаётгани қулоғимизга чалинди. Ноқулай бўлса-да, улар ўтирган хонанинг эшигини тақиллатиб, ичкарига кирдим. Аммо гап нимадалигини эшитиб, қотиб қолдим. Уларнинг айтишича, сумкаларидан пул йўқолганмиш. Эри: «Бирор жойга ишлатгандирсан, эслаб кўр», дея хотинини тинчлантирмасин, у, аксинча: «Менинг эсим жойида, пул мана шу ерда турганди. Роппа-роса 500 минг сўм. Пулни атай уйда қолдиргандим. Касалхонадаги ишларимиз битгач, шу пулга шаҳардан бозорлик қилиб қайтмоқчи эдим», деди яна тутақиб.
Аёл шунчалар беандишалик қилаётгандики, оғиз очишимга-да, илож йўқ эди. Хуллас, ўзимни зўрға босдим ва уйимдаги бор пулим — 500 минг сўмни чиқариб, унга узатдим-да, «Мана, олинг, 500 минг сўм. Энди дарҳол чиқиб кетинг», дедим. Эри хижолат бўлиб: «Қўяверинг, ака, хотин зотини биласиз-ку. Қаергадир ишлатганми, фақат эсидан чиқарган. Сиз ўзингизга олманг, узр», деди. Хотини эса тўнғиллай-тўнғиллай, нарсаларини йиғиштира бошлади. Пулни стол устига қўйиб, хонадан чиқиб кетдим. Тўғрисини айтсам, дилим жуда оғриди. Мен уларга уйимдан жой берсам-у, улар раҳмат, дейиш ўрнига туҳмат қилса?!
Эрталаб туриб қарасам, улар йўқ. Кечаси кетдими, кундузими, билмайман. Стол устидаги пулни ҳам олиб кетишибди…
Анча вақтгача бу воқеадан сиқилиб юрдим. Кейинчалик ҳаёт ташвишлари билан ўша воқеани унутгандек бўлдим. Бироқ бир куни кечки пайт бегона киракаш уйимизга келиб: «Сизга омонатингизни олиб келдим», дея бир пакет ташлаб кетди. Очиб қарасам, ўша ўзим берган 500 минг сўм пул ва бир энлик қоғоз. Хатда: «Агар кечиролсангиз, хотинимни кечиринг. У пулни бошқа сумкага солган экан. Уйга келгач, топилди. Ўзи олиб бориб, узр сўрамоқчи эди. Минг афсуски, кеча ундан айрилиб қолдик. Уни кечиринг ва рози бўлинг», деб ёзилган эди.
Хатни ўқиб, елкамдан оғир юк олиб ташлангандек бўлди, аммо ўша кунги воқеани юрагимдан чиқариб ташлолмадим. Энг ёмони, бировга яхшилик қилишдан, айниқса, кимнидир уйга киритишдан қўрқиб қолдим.
БАХТИЁР
Тошкент шаҳри
Тошкент шаҳри
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”