Имом Нававий айтади: “Кўп кулишдан тийилиш лозим. Кўп кулиш Аллоҳнинг зикридан узоқлаштиради, қалбнинг қаттиқлашишига олиб келади”. Имом Ғаззолий бундай дейди: “Кўп кулгу хавф, маҳзунлик, ўлим ва қиёматни эслаш каби хусусиятларни қалбдан чиқариб юборади. Бу эса қалбнинг ўлишидир”.
Ҳаётий мисоллар кўп кулиш жисмоний ўлимга ҳам сабаб бўлишини исботламоқда: 1975 йилда касби ғишт терувчи уста бўлган Алекс Митчелл комедияли шоу дастурини кўриб, кўп кулиш оқибатида; 2003 йилда музқаймоқ сотувчи Дамноен Саен тушида бетўхтов икки дақиқа давомида кулиб, ҳаво етишмаслиги натижасида вафот этди. Комедик кинони бетўхтов кулиб томоша қилган Оле Бентзеннинг юрак уриши тезлашиб, дақиқасига 250 мартага етди ва инфаркт бўлиб ўлди. Эрамиздан аввалги III асрда яшаган қадимги юнон файласуфи Хрисипп эшагига шароб ичириб, маст ҳайвоннинг ҳолидан тинмай кулади ва нафас сиқишидан ўлим топади.
Стокголм институти мутахассислари 100 нафардан ортиқ кишида тажриба ўтказишди ва кўп кулишнинг саломатликка зарар эканини аниқлашди. Юракни толиқтириб, вужудни чарчатишини илмий тарзда исботлаб беришди.
Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ (с.а.в.) “Кўп кулма!” дедилар, “умуман кулма” деганлари йўқ. Чунки кулиш тирик жонга хос, табиий ҳолат.
Ҳар ишда бўлганидек, бу борада ҳам Пайғамбар (а.с.) ўрнакларига мурожаат қиламиз. У зотнинг кулишдаги хулқлари қандай эди? Ойша онамиз (р.а.) айтадилар: “Мен Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг оғизларини катта очиб, оғизларининг ичи кўринадиган даражада кулганларини кўрмаганман. У зот (с.а.в.) доимо табассум қилар эдилар” (Бухорий ривояти).
Даврон Нурмуҳаммад
Манба: irfon.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди