Ҳаётда ҳар хил одамлар учрайди. Кимлардир раҳм-шафқатга бой, хушмуомала ва кўнгли очиқ бўлса, айримлар бунинг тамомила тескариси. Хўш, сиз атрофдагилар билан ҳар доим ҳам хушмуомала бўла оласизми? Ҳаммага нисбатан ҳам кўнглингиз очиқми? Бу саволларга қуйидаги тестни ечиб, жавоб топасиз, деб ўйлаймиз. Саволларга «ҳа» ёки «йўқ» деб жавоб беринг.
1. Чўнтагингизга оз-моз пул тушиб қолди дейлик. Ҳамма пулни дўстларингиз учун совғаларга сарфлай оласизми?
2. Ўртоғингиз ўзининг муаммолари ҳақида гапира бошласа, ўзингизни эшитмасликка оласизми?
3. Агар рақибингиз шахмат ёки бошқа ўйинда ёмон ўйнаса, айрим пайтлар у ҳам ютиши учун имконият яратиб берасизми?
4. Одамлат кайфиятини кўтариш учун уларга тез-тез яхши гаплар айтиб турасизми?
5. Қўпол ҳазилларни ёқтирасизми?
6. Кечиримлимисиз?
7. Сизни умуман қизиқтирмайдиган суҳбатни охиригача етказа оласизми?
8. Амалиётда ўз қобилиятингизни тўлиқ ишлата оласизми?
9. Ютқазаётган ўйинингизни тугатмай ташлаб қўясизми?
10. Агар ҳақлигингизга ишончингиз комил бўлса, рақибингиз фикрини эшитишни истайсизми?
11. Илтимосларни бажонидил қондира оласизми?
НАТИЖАЛАР
1, 3, 4, 7, 11-саволлардаги «ҳа» ва 2, 5, 6, 8, 9, 10-саволлардаги «йўқ» жавоби учун бир баллдан ҳисобланг.
8 баллдан кўп. Сиз хушмуомала, атрофдагиларга ёқадиган, одамлар билан келишиб кетадиган инсонсиз. Дўстларингиз кўп бўлса керак.
4 баллдан 8 баллгача. Ҳаммага ҳам бирдек раҳмдил эмассиз. Айримлар учун ҳамма нарсага тайёрсиз, бошқалар, яъни сиз ёқтирмайдиганлар, яхшиси, сиздан узоқроқ юргани маъқул. Бизнингча, одамларни хафа қилиб қўймаслик учун ҳаммага бирдай муомала қилганингиз маъқул.
4 баллдан кам. Сиз билан суҳбатлашиш ҳатто энг яқин кишиларингиз учун ҳам қийин. Дўстларингиз кўпайиши учун одамлар билан яхши муносабатда бўлинг. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин