
Бошидан ўтказганлар бел, оёқ ва бўғимлар оғриғи қанчалар ёқимсизлигини яхши билади. Кўп ҳолларда бу оғриқлар одамни соатлаб қимирлай олмасдан ётишга мажбур қилади. Аммо тиббиётчилар бу хасталикларнинг ҳақиқий кушандаси шундоқ ёнимизда эканини айтишмоқда. Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, бел, оёқ ва бўғимлар оғришига қуритилган анжир, олхўри, туршак ёрдамида барҳам бериш мумкин экан.
Демак, бу хасталиклар деярли дори-дармон талаб қилмайди. Тадқиқотларда иштирок этган беморлар юқорида санаб ўтилган оғриқлар 15 кун давомида қуритилган анжир, олхўри ва туршак истеъмол қилиш натижасида ўтиб кетганини баён қилишди. Олимлар эса бу меваларнинг қуритилган турини икки ой ёки 45 кун мобайнида ҳар куни ухлашга ётишдан олдин истеъмол қилиш лозимлигини таъкидлашди.
Бу мевалар оғриқ пайдо бўлган тана қисмидаги зарар етган тўқималарни қайта тиклаш, мустаҳкамлаш хусусиятига эга. Аввало худо, қолаверса, шу неъматлар сабаб бўлиб, сиз оёқ, бел ва бўғимлар қақшаб оғришидан албатта халос бўласиз!
Манба: hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар