Бир куни қари отахоннинг олдига келган таниши иштиёқ билан гап бошлади:
— Дўстларингиздан бири ҳақида қизиқ гап эшитдим, ҳозир сизга ҳам айтиб бераман.
— Тўхта-тўхта, — жавоб қилди қария, — эшитганларингни айтишингдан олдин бу гаплар учта “сузгич”дан ўтиши керак.
— “Сузгич”? — ҳайрон бўлди киши.
— Ҳа, — тасдиқлади уни отахон, — дўстим ҳақида гапиришдан олдин айтмоқчи бўлган гапингни ўша “сузгич”лардан ўтказиб олишим керак. Биринчи “сузгич”, бу — ҳақиқат. Айт-чи, гапларинг ростлигига ишончинг комилми?
— Йўқ, — жавоб берди киши, — бу гапни ўзим ҳам бошқа бировлардан эшитдим.
— Демак, бу гап чинлигига шубҳанг бор. Иккинчи “сузгич” номи — яхшилик, яъни гапинг яхшиликка хизмат қилиши керак. Дўстим ҳақида айтмоқчи бўлган гапинг ҳам хушхабарми?
— Йўқ, аксинча, у жуда ёмон хабар…
— Демак, аллақандай ёлғонни, бунинг устига, ёмон хабарни айтмоқчисан. Аммо сенинг гапингда яна бир “сузгич”дан ўтиш имкони бор — айтаётган гапинг менга бирон наф келтирадими? Бу гап қанчалик фойдали?
— Менимча… унчалик фойдали эмас… — каловланди киши.
— Хўш, айтадиган гапинг ёлғон бўлиши мумкин, бунинг устига, у ёмон ва фойдасиз гап бўлса, уни эшитиб нима қиламан? — деди қария қатъий. — Миш-мишларни тарқатиш ва яқин инсонингни ғийбат қилиш ҳеч қачон яхши иш ҳисобланмаган. Шунга қарамай, одамларнинг бу “эрмак”лари ҳамиша барча томошалар ичида энг эътибор тортувчиси бўлган. Бу “машғулот”дан инсон ўзини қандай сақлаши мумкинлигини билишни истасанг, мана шу учинчи “сузгич” — иш берадиган усул. Яъни ҳеч ким наф кўрмайдиган гапни айтмаганинг, у эшитган ерингда қолгани маъқул.
Русчадан Муҳаббат ШАРИФОВА таржимаси
Манба: tasvir.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи