
Тақ-туқ қадам товуши: гуноҳ кетиб борадир,
Либоси йўқ беҳаё, гумроҳ кетиб борадир.
Суратию сийратин кўз-кўз қилиб ўзича,
Шайтонга бўлиб эрмак, ҳамроҳ кетиб борадир.
Кўзлар совуқ, юзга ҳам турфа хил ранг берибмиш,
Изларидан минг алам, минг оҳ кетиб борадир.
Яхши юзин ер қилиб, ёмон кўзин ўйнатиб,
Поклик билан иймон ҳам ногоҳ кетиб борадир.
Гўзалликка қора доғ, аёлликка маломат,
Авлодларга бир хаста матоҳ кетиб борадир.
Асо тутиб тоғларга қўй боққани кет, Санжар,
Қара, бунда зиё, нур, э-воҳ, кетиб борадир.
Санжар САИД
Манба: azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар