Айрим пайтларда онамизга бўлган ҳақиқий муносабатни аниқлашимиз учун ўз-ўзимизга айрим саволларни беришимиз лозим. Қуйида шундай саволлар келтирилган:
- Охирги марта қачон ўз онангизни зиёрат қилдингиз?
- Онангиз сиз билан бахтли деб ўйлайсизми?
- Онангиз сизга мурожаат қилганида, “Уфф!” деганмисиз?
Парвардигорингиз, Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар уларнинг (ота-онангизнинг) ёки ҳар иккиси сенинг қўл остингда кесалик ёшига етсалар, уларга қараб “уф” тортма ва уларнинг (сўзларини) қайтарма! Уларга (доимо) яхши сўз айт! Улар учун, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут – хокисор бўл ва “Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин”, деб (ҳақларига дуо қил)!
- Онангиз нимани ҳақиқатан истаётганлигини биласизми?
- Онангизнинг оналари ҳақида қанча маълумот биласиз?
- Онангиз сиз қилишизни истайдиган беш нарса нима бўлиши мумкин?
Абдуллоҳ ибн Амр Пайғамбаримиздан с.а.в. ривоят қиладики, у зот алайҳиссалом деди: “Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш ва ёлғон гувоҳлик бериш катта гуноҳлардандир”.
(Бухорий, Муслим)
(Бухорий, Муслим)
- Онангизни ҳафа ёки ҳурсанд қиладиган 3 нарса нима?
- Онангиз билан ҳар куни неча дақиқа “ҳақиқий” суҳбат қиласиз?
- Охирги марта қачон онангиз учун таом таёорлагансиз?
- Қачон охирги марта онангизга совға ҳадя қилдингиз?
Оиша р.а. ривоят қиладиларки, Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. дедиларки: “Бир бирингиз билан совға алмашинглар, улар дилдаги ёмон туйғуларни кетказади”.
(Термизий)
(Термизий)
Қанча саволга ижобий жавоб бера олдингиз? Вақтни бекор сарфламасдан, уларни олдиларига боринг, кўнгилларига ҳуш ёқувчи ишларни қилиб, дуоларини олинг.
“Энди онажоним ҳаёт эмас, бу саволлардан нима фойда?” дейсизми? Улар учун Қуръон тиловат қилинг, уларни дўст-биродарларини зиёрат қилинг, ўз онангизни кўргандек бўласиз. Аллоҳ сиздан рози бўлсин! “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)