22:05 / 11.03.2018
7 393

Олимлар: "Велосипедда мунтазам сайр қилиш қариш жараёнини ортга суради"

Олимлар: "Велосипедда мунтазам сайр қилиш қариш жараёнини ортга суради"
Бирмингем университети ва Лондондаги қироллик коллежи олимлари биргаликда велосипед сайри доирасида алоҳида тадқиқотлар ўтказишди. Тадқиқотларда бир гуруҳ чекмайдиган, ичмайдиган эркаклар ва аёллар иштирок этишди. Иштирокчиларнинг ёши 55 дан 79 гача этиб белгиланди. Эркакларга 100 километр масофани велосипедда 6, 5 соат ичида босиб ўтиш вазифаси топширилди. Аёллар эса 60 километрни 5, 5 соатда босиб ўтишлари лозим эди. Синовлардан кейин иккала жинс вакиллари ҳам қайта тиббий текширувдан ўтказилди. Қарангки, велоспорт билан фаол шуғулланиш қондаги ортиқча ёғ ва холестерин урчишига йўл қўймас экан. Борларини ҳам эритиб, даф қиларкан. Бундан ташқари, бу спорт тури эркаклар организмида юқори даражадаги тестотрон сақланиб қолишини таъминлаши маълум бўлди.

— Велосипедда ҳар куни маълум масофани забт этиш, — дейди олимлардан бири. — Одамнинг иммуниал тизимини ҳам мустаҳкамлайди. Тўқималарни эрта кунда ўлиб кетишдан асрайди. Инсон ўзини сергак ҳис эта бошлайди. Тери ҳам ажинлар тушиш жараёнини ҳадеганда бошдан кечира бошламайди. Бир сўз билан айтганда, велосипед сайри ҳар қандай одамнинг қариш жараёнини секинлаштириш учун хизмат қилади. Аммо бир шарт билан. Одамлар тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликлар истеъмол қилмасликлари керак.

Дарвоқе, биз ҳам мутахассис бўлмасак-да, шу масалада бир гапни айтиб кетишни маъқул топдик. Агар сиз кашандалик ва спиртли ичимликлар истеъмолидан халос бўла олмаётган бўлсангиз, дўхтирга қатнаб овора бўлманг. Велосипед сотиб олинг-да, ҳар куни камида 10 километр масофага сайр уюштиринг. Чекишни ҳам, ичишни ҳам босқичма-босқич ташлаб юборганингизни сезмай қоласиз.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Олимлар: "Велосипедда мунтазам сайр қилиш қариш жараёнини ортга суради"