19:50 / 18.03.2018
14 644

Ризқ берувчи Аллоҳ (ибратли ривоят)

Ризқ берувчи Аллоҳ (ибратли ривоят)
Ривоят қилишларича, Ҳотим Асом раҳматуллоҳи алайҳ бир куни фарзандларига: “Мен ҳажга боришни ният қилдим”, деди. Шунда улар: “Бизни кимга ташлаб кетасиз, отажон?” деб йиғлай бошлашди. У зотнинг тақволи, оқила қизи эса: “Отамни ўз ҳолига қўйинг, кетаверсинлар. Аллоҳнинг Ўзи ризқ берувчи Зот”, дея опа-укаларига насиҳат қилди.

Ҳотим Асом ҳаж сафарига жўнаб кетди. Оиласи эса оч-наҳор эди. Опа-укалари оқила қизни маломат қила бошлашди. Уларнинг сўзларини эшитган оқила қиз: “Ё Аллоҳ, мени уларнинг олдида шарманда қилма. Ўзинг аҳволимизни билувчисан”, деб дуо қилди.

Шу пайт шаҳар ҳокими ўз аъёнлари билан Ҳотим Асомнинг уйи олдидан ўтиб қолди. Ҳоким чанқаб, хизматкорларига сув келтиришни буюрди. Хизматкорлар ўзларига энг яқин уй бўлмиш Ҳотим Асом хонадонидан сув сўрашди. Ичкаридан чиройли кўзада муздек, тиниқ сув узатилди. Ҳоким сувни ичиб бўлгач, бу хонадон кимникилиги билан қизиқди. “Ҳотим Асомники”, деб жавоб беришди. Ҳоким қўлидаги кўзага каттагина олтин парчасини солди. Кейин аъёнларига қараб: “Ким мени яхши кўрса, мен билан ҳамфикр бўлса, мана шу кўзага атаганини ташласин!” деди. Улар шоша-пиша ёнларидаги бор бойликларини кўзага ташлай бошлашди.

Кўза олтин, кумуш тангалар билан лиқ тўлатиб берилганини кўрган оқила қиз йиғлай бошлади. Онаси: “Қизим, нега йиғлаяпсан? Ахир Аллоҳ таоло бизга кенглик берди-ку?” деб сўраганида у шундай жавоб қилди: “Онажон, банда қилган бир илтифоти туфайли шунча нарсага эга бўлдик. Агар Холиқ илтифот кўрсатса, қандай бўлар экан, деб ўйлаб кўзимга ёш келди”.

Манба: Azon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ризқ берувчи Аллоҳ (ибратли ривоят)