00:15 / 20.03.2018
5 644

Африка қабиласидан дарс: қандай қилиб бахтли бўлиш мумкин?

Африка қабиласидан дарс: қандай қилиб бахтли бўлиш мумкин?
Бу воқеани Африка давлатларидан бирида яшаб, уларнинг ҳаётини ўрганиб ижод қилган этнограф аёл ҳикоя қилиб беради.

Маълумки, Африка давлатлари бошқа мамлакатларга қараганда ночор давлатлар сирасига киради. Лекин уларнинг бой маданияти ўзга давлатларни доим қизиқтириб келган. Африка халқларидан кўп нарса ўрганиш мумкин, деб ҳисоблашади. Қандай дейсизми? Унда тингланг!

Ҳеч нарсадан нолимайдиган Африка қабилаларидан бирида истиқомат қилар эдим. Улар доим ўзларини бахтли ҳис қилиб яшашар, меҳнат, ўйин-кулги ва ибодат билан кунларини ўтказар эдилар. Улар телевизор тугул электр токининг нима эканлигини ҳам билишмас эди. Одатдаги кунларнинг бирида, мен ёш-ёш болалар билан сайр қилиб юрган эдим. Озроқ дам олиш ниятида эвкалипт дарахти остида тўхтадик ва хаёлимга болаларни зериктирмаслик учун ўйин ўйнаш фикри келиб қолди. Мен саватимдаги барча меваларни бошқа дарахт остига қўйдимда, болаларга ўйинни тушунтиришни бошладим.

Ўйин қоидасига кўра, ким биринчи саватнинг олдига борса, у ғолиб бўларди ва барча мевага эга бўлар эди. Ўйин ҳаммага тушунарли ва фақатгина сигнал бериш қолган эди. Сигнал беришим билан болаларнинг барчаси бир-бирининг қўлларидан ушлашди ва саватнинг олдига югуриб бориб уни бирга кўтаришди. Шунда ҳайрон бўлиб турганимни бир қизча кўриб кулибгина жавоб берди. ”Қандай қилиб бахтли бўлишимиз мумкин, агар ҳаммамиз бирдек бахтли бўлмасак”, деди. Мен қизчанинг жавобидан лол қолдим. Секингина кўзимда ёш билан эҳ болажон қани энди барча инсонлар сизлардек фикрласа эди, балки ҳаётимиз бундан ҳам яхши бўлиши мумкин эдими, деб ўкиниб қўйдим.
Зафарбек Солижонов таржимаси

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Африка қабиласидан дарс: қандай қилиб бахтли бўлиш мумкин?