13:35 / 29.03.2018
6 516

Турмуш қуришнинг зарарлари ҳақида

Турмуш қуришнинг зарарлари ҳақида
“Инсон ва жамият ҳаётининг пойдевори ҳисобланган оила қуришнинг қандай зарари бор?” деган савол туғилиши табиий. Аслида, ҳар бир фойдали нарса, агар ўз ўрнида ва меъёрида ишлатилмаса, зарарга айланади. Сувсиз яшаб бўлмайди, лекин сузишни билмайдиган одам чўкиб кетади. Ҳаёт мувозанати сақланмаса, турли хавф ва қийинчиликлар келиб чиқади. Ислом мувозанат динидир. Коинот ҳам мувозанат билан собит. Оила ҳаётидаги мувозанатни қўлдан чиқармаслик керак. Турмуш қуриш туфайли пайдо бўладиган баъзи зарарларни қуйидагича тартиблаш мумкин:

1. Охиратни унутиб, дунёга берилиш. Айримлар бошига бола-чақа ташвиши тушгач, ибодатни, охиратни бир четга суриб қўяди. Оилани боқаман деб ҳалол-ҳаромга қарамасдан пул топиш илинжига тушади. Бундайлар кўп нарса йўқотади. Охират унутилган, ибодат тарк этилган, ҳаром-ҳалолга эътибор берилмаган ерда ҳузур ва барака бўлмайди. Ҳаром нарсалар билан боқилган оила аъзолари охиратда оила бошлиғидан шикоят қилишади. Ҳаром луқма билан боқилган фарзандлар ота-оналарини ҳурмат қилмайди. Тирикчилик учун кечаю кундуз ишлаган одам ҳам охиратини, ҳам дунёсини куйдиради. Чеккан заҳматидан, машаққатидан бошқа ҳеч нарса топмайди. Аллоҳдан, охиратдан узоқлаштирадиган оила хайрли бўлмайди.

2. Оила аъзоларининг ҳақларига риоя қилмаслик. Оила аъзоларига нисбатан лоқайд бўлиш, уларнинг кун кўриши ва тарбияси билан қизиқмаслик турмуш қуришнинг зарарларидан биридир. Бундан ташқари, оила аъзоларини маънавий хавфдан ҳам сақлаш керак. Зеро, Аллоҳ таоло: “Эй имон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақланг...”(Таҳрим, 6) деб огоҳлантиради.

Баъзи кимсалар умр йўлдошига ортиқча муҳаббати туфайли ота-она ва бошқа яқинларига лоқайд бўлади. Аёлини мамнун этиш учун ота-онасини ортиқча қийинчиликларга дучор қиладиганлар энг тубан кимсалардир.

Хулоса шуки, турмуш қуришнинг бир қанча фойдалари ва зарарлари бор. Унинг фойдали ёки зарарли бўлиши ҳар кимнинг характери, билими ва тарбиясига боғлиқ.

Манба: Irfon.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Турмуш қуришнинг зарарлари ҳақида