20:41 / 29.03.2018
6 933

Озишни хоҳловчилар учун ажойиб таом рецепти

Озишни хоҳловчилар учун ажойиб таом рецепти
Бугун озишни хоҳловчилар ёки тўғри овқатланиш тартибига риоя қилувчилар учун ажойиб ретсептини тақдим қиламиз. Бу ретсептни ёзиб олсангиз, хоҳлаган вақтингизда ундан фойдаланаверасиз!

Айтганча, бу капкейкларни 2 ёшдан ошган болаларга ҳам пишириб беринг ва уларнинг маза қилиб ейишига гувоҳ бўласиз.

Товуқ гўштини гўшт қиймалагичдан ўтказамиз ёки ошхона комбайни ёрдамида майдалаб оламиз.

Барча сабзавотларни ҳам тозалаб, худди шундай майдалаб оламиз.Майдалаб бўлгач, уларни туз ва мурчини ростлаб, товуқ гўшти билан аралаштирамиз.

Ҳосил бўлган аралашмага тухумни соламиз ва аралаштирамиз.

Қиймани тайёрлаб олгунимизча, мантиқосқонга сув солиб, газ печи устига қўямиз.

Тайёр қиймани капкейкларга мўлжалланган силиконли қолипчаларга соламиз.

Сўнг уларни мантиқосқонга терамиз ва 30 дақиқа давомида буғда пиширамиз.

Пишган фойдали егуликни салатлар ёки бирон хил газаклар билан истеъмол қилишингиз мумкин. Ёқимли иштаҳа!


Манбa: zira.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Озишни хоҳловчилар учун ажойиб таом рецепти