14:53 / 31.03.2018
4 523

Қандай қилиб таом ёрдамида юз йил яшаш мумкин?

Қандай қилиб таом ёрдамида юз йил яшаш мумкин?
Чет эллик олимлар ҳамиша бизга қандай қилиб узоқ ва яхши яшаш мумкинлиги ҳақида гапириб келади. Улар орасида қайси маҳсулотларни истеъмол қилиш кераклиги ҳақидаги маслаҳатлар ҳам бор. Диетолог Людмила Денисенко ушбу тавсияларни бир неча қоидалар остида умумлаштириб, 100 ва ундан ортиқ йил умр кўришга ёрдам берадиган тўғри овқатланиш принципларини ишлаб чиқди. Бу қоидалар умуман инсон гени, турмуш тарзи, жинси ва ёшига боғлиқ эмас. Улар бир бутунлигича универсал.

Жуда секин ва мулоҳаза юритиб чайнаш керак
Албатта, айрим тўғри овқатланиш тарафдорлари тавсия этаётганидек, 30-40-50 марта чайнаш керак эмас, аммо худди ўрдак каби катта-катта бўлаклаб ютиш ҳам ярамайди! Бунда тишлар соғлом бўлиши муҳим, шунда таом тўғри чайналади.

Меъёр ҳисобланганидан 30 фоиз кам истеъмол қилиш керак
Шунда кунига 30 фоиз калория кам бўлади. Айнан шу юз ёшли инсонларни ҳозир ва ўтмишда ҳам бирлаштиради. Ёдингизда бўлсин, луқма, масалан, гўшт ҳеч қачон ўз кафтингиздан (бармоқлар ҳисобга олинмайди) катта бўлмаслиги лозим. Гарнир порцияси эса ҳовучингизга сиғиши керак. Бу қанча бўлишини тахминан чамалаб кўринг. Камайтиришни тўғри миқдордан бошлаш мумкин, кейин эса яна учдан бир қисмини олиб ташлайсиз.

Сув билан организмни тозалаш кунига амал қилиш лозим
Айрим олимлар организмни биз кўпинча ўзимизга ортиқча истеъмол қилиш имконини берадиган дам олиш кунидан сўнг тозалашни тавсия этишади. Аммо бу нотўғри.

Ҳа, дам олиш кунлари кўпинча ортиқча истеъмол қилиш ҳолатлари кузатилади. Лекин организмни бундай тўкин-сочинликдан сўнг, дарҳол очликка маҳкум этишни тавсия этиш тўғри эмас. Ўзингизга келиб олиш учун рационни камайтирган ҳолда икки кунни ўтказинг, чоршанба эса организмни тозалаш учун айни муддао.

Қизил гўшт камроқ, қизил мева кўпроқ
Айрим ёшартириш устида олиб борилган тадқиқотлар муаллифлари канцероген хусусият (саратон касалини юзага келтирувчи модда ёки шароит)га эга қизил гўшт ва ҳайвон ёғини истеъмол қилишдан бутунлай воз кечиш, лекин таомномага кўпроқ мева ва сабзавотлар киритишни тавсия қилишяпти. Уларнинг ҳаммаси бизнинг организмимизни саратон хасталиги ривожланиш хавфидан ҳимоя қилади. Бироқ қизил ва кўк пигментли мева ва сабзавотлар ҳам айнан ушбу хусусиятга эга. Уларда метаболизм, яъни диабет ва юрак ёғ босишининг олдини олиб, тартибга солиб турувчи полифеноллар жуда кўп. Улар эркин радикаллар — қаришнинг ажин тушиши каби илк сабабларига ҳам қарши таъсир кўрсатади. Эркин радикаллар қанча кўп ҳосил бўлса, шунча кўп ҳимояловчи озиқлантирувчи моддаларни истеъмол қилиш керак. Масалан, қизил апельсинлар ёки очиқ рангли резаворлар, яъни чёрникадан тортиб қизил смородинагача. Масалан, бизга номаълум бўлган Чили қизил резавор меваси бўлган мак бошқа фойдали меваларга нисбатан 40 баробар фойдалироқ ва у узоқ умр кўришнинг энзим ҳужайраларини фаоллаштиради.

Зираворларни унутманг
Тўғри овқатланиш турли ва ҳар хилликни тақозо қилади. Гиппократ: «Ҳаммасини енг, бироқ оз-оздан» деган экан.

«Гиппократ шўрваси»ни қадим замонлардан барча касалликларга қарши дори, деб аташган. У пиёз, петрушка, сельдерей, кўкпиёз, кервел ва бошқа зиравор гиёҳлардан тайёрланади.

Шу ўринда айтиш жоизки, биз камдан-кам фойдаланадиган тошчўп гўшт протеинларини осон ҳазм қилдирар экан. Арпабодиён эса ёғларни парчалаб ташлайди. Саримсоқ қариш жараёнини тезлаштирувчи озиқ-овқатларни сўндиради.

ШУ ЎРИНДА…
Саратонга қарши таомнома узоқ умр кўриш парҳези билан мос келяпти.

Узоқ умр кўришга тўлалигича мос келадиган «Саратонга қарши таомнома» тузилганига анча бўлган. Янги узилган мевалар, кўкат, бошоқли ўсимликлар ва балиқ (омега-3), зайтундан биринчи сиқиб олинган мой, камроқ гўшт ва кўпроқ мўътадиллик.

Бундай таомнома диабет ва баланд қон босимига қарши соғлом юрак ва томирлар учун жуда мос келади. Қовурилган ва тез тайёр бўладиган таомлар тақиқланган. Омега-3 (балиқ ва ёнғоқ) кислотаси ҳужайралар фаолиятини бошқаради ва ҳужайралараро ахборот алмашинувини таъминлайди. Сув ҳам худди шундай: биз уни жуда кам ичамиз, аслида, кунига камида бир ярим, яхшиси, икки литрдан чой, шарбат, қаҳва, суюқ овқат кўринишида эмас, балки ўзини, тоза ҳолатда истеъмол қилиш лозим.

Айрим тадқиқотчилар таркибида юқори даражада эстроген гормони бўлган ва сут безлари саратони билан оғриган беморларга шу хасталик туфайли ўлими хавфини икки баробарга оширадиган ёғли сут маҳсулотларини сезиларли даражада камайтириш, имкони бўлса, бутунлай воз кечишни тавсия қилишяпти.

Бундан икки йил муқаддам Мичиган штати университети тадқиқотчи олимлари биз ўсмирлик давримизда одатланиб қолган ёғлилик даражаси юқори бўлган сут маҳсулотлари ёш улғайган пайтда ҳатто ортиқча вазнга эга бўлмаган ва юрагини ёғ босмаган аёлларда ҳам кўкрак бези саратони хавфини оширишини исботлаган. Айнан шунинг учун парҳезшунослар охирги вақтларда кўпроқ ёғсиз ва ёғсизлантирилган сут маҳсулотларини тавсия этишяпти.

Қандай қилиб узоқ умр кўриш ва кексаликда ҳам соғлом яшаш борасида кўплаб тавсиялар бераётган доктор Дэвид Аргус саратонни даволаш бўйича энг яхши мутахассис, профессор, онкология тадқиқот маркази директори, бир қатор китоблар муаллифи.

Доктор Аргус соғлом ва узоқ умр қоидалари ҳақида узоқ вақт соғлом ва ёш қолишни истовчилар учун бир нечта китоб ёзган.

Хуллас, унинг овқатланиш борасидаги айрим тавсиялари билан танишишингиз мумкин.

ЧОЙ ЁКИ ҚАҲВА ИЧИНГ
Ушбу ичимликларни ўртача, яъни мўътадил даражада истеъмол қилиш саломатлик учун фойдали. Ўтказилган тадқиқотлар истеъмол қилинган кофеин юрак, гипертония, остеопороз ва саратон касалликларига олиб келади, деган тушунчанинг аксини кўрсатди.

ҲАР КУНИ БИР ВАҚТДА ОВҚАТЛАНИНГ
Агар танангиз кутилган куннинг ярмида тушликдан маҳрум бўлса, очлик ҳиссидан ташқари, у гормонлар кўтарилиб тушиши оқибатида рўй берадиган кортизол стрессини ҳис этади. Шунинг учун, агар вақтида овқатланмасангиз, уни кутган танангиз семира бошлайди.

МУЗЛАТИЛГАН МЕВА-САБЗАВОТЛАР ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИНГ
Бозор ва супермаркет пештахталаридаги мавсуми келмаган мева-сабзавотларда фойдали моддалар бўлмайди. Чунки уларни ҳали хомлигидаёқ узиб олишади ва сақлашади. Яхшиси, ўз мавсумида тайёрланган ва фойдали бўлган музлатилган маҳсулотларни истеъмол қилинг.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қандай қилиб таом ёрдамида юз йил яшаш мумкин?