Тиббий текширувларда аниқланишича, тилла ва кумуш тақинчоқларнинг ҳар бири алоҳида таъсир кучига эга. Шунинг учун яқин кунларда тилла ёки кумушдан ишланган бирор тақинчоқ харид қилишни режалаштирган бўлсангиз, кўриниши-ю сифатига маҳлиё бўлишдан аввал организмингиз учун қандай таъсир этиши ҳақида ҳам бир ўйлаб кўринг. Зотан, бу иккала металл ҳаммага ҳам бирдек маъқул келавермайди. Демак, хариддан аввал организмингиздаги қайси ҳолатларга эътибор қаратиш кераклигини билиб олинг.
ТОРТИНЧОҚ КИШИЛАРГА…
Мутахассислар тортинчоқ, тез тил топишиб кетолмайдиган ва баъзида ўз-ўзи билан ҳам келиша олмайдиганларга тилла тақишни тавсия этишади. Қолаверса, уларнинг айтишича, бирор тилла тақинчоқдан мунтазам равишда фойдаланганда асаб тизими фаолияти меъёрлашиб, хотира тетиклашар экан. Руҳият тетиклашиб, кайфият кўтарилар, ҳаттоки дадилликка ундаркан.
Шунингдек, қуйидаги касалликлар ёки уларга мойиллик бўлса, тилла тақинчоқ тақиш фойдали:
* бўғимлар, умуртқа поғонасидаги ўзгаришларда;
* юрак-қон томир тизими касалликлари;
* пешоб ажратиш тизими хасталиклари;
* аёллар жинсий аъзолари касалликлари;
* овқат ҳазм қилиш тизими хасталиклари.
КИМЛАРГА МУМКИН ЭМАС?
Асосан, аллергик тошмаларга мойиллиги борлар ёки тиллага алоҳида таъсирчанлиги бўлганларга тилла тақиш тавсия этилмайди. Агар тилла тақинчоқ сизга тўғри келмаса, тери устки қаватида майда қизил тошмалар пайдо бўлади. Бундан ташқари, эркакларга тавсия этилмайди! Эркаклар учун тилла тақинчоқлар тақиш маън этилганлиги айрим диний адабиётларда ҳам келтирилган.
Тиббиётда эса барча турдаги тилла тақинчоқлар, жумладан, тилла узук тақиш эркаклардаги жинсий безлар фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланган. Сабаби, мазкур металл вақт ўтиши билан оксидланиб, кимёвий жараёнларга учрайди. Бу эса эркаклар жинсий фаолиятининг издан чиқиши ва пасайишига олиб келиши мумкин. Аёллар организми гормонлар ҳисобига бу каби жараёнларга чидамли бўлади. Шу сабабли оксидланиш ҳолатлари ҳам у қадар хавф солмайди.
ТАЪСИРЧАН КИШИЛАРГА…
Таъсирчан кишиларга эса мутахассислар кумуш тақишни тавсия этишади. Кумуш металининг ўзига хос инжиқликлари бор, яъни кумушдан ишланган тақинчоқлар фақат ўз эгаси учунгина хизмат қилиб, бошқа қўлга ўтишни ёқтирмайди. Кумуш фойдали хусусиятига кўра, организмнинг иммун тизимини мустаҳкамлаб, бактерия ва инфекцияларга чидамлиликни оширади. Шунингдек, бош оғриқлари, зўриқиш, депрессия, сурункали шамоллаш, асаб қўзғалишларида даволовчи таъсирга эга. Кўп диққатни талаб қилувчи меҳнат фаолияти билан шуғуллансангиз, танангизга хотиржамлик бахш этиш ва асабларингизни тинчлантириш учун, албатта, кумушдан ишланган тақинчоқ таққан маъқул.
КИМГА ТАВСИЯ ЭТИЛМАЙДИ?
Кумуш тақинчоқ таққанингиздан сўнг тез-тез бошингиз оғриса, енгил бош оғриғи безовта қилса, тушунарсиз ланжлик ва тақинчоқ тақилган соҳада ноаниқ оғриқ кузатилса, билингки, бу металл организмингизга тўғри келмаган.
Бу металлда инсонни феълига кўра ажратиш хусусияти бор.
Агар феъл-атворингизга кўра оғир, тажанг бўлсангиз, у сизни хушламайди. Шунингдек, гипертония касаллигига чалинганларга ҳам кумушдан ишланган тақинчоқлар тавсия этилмайди.
ЭРКАКЛАРГА-ЧИ?
Умумий қувватни меъёрлаштириш, иммунитетни ошириш ва асабийликни енгишда кумушдан ишланган узуклардан фойдаланиш тавсия этилади. Аммо ҳар бир организмнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, кумуш металига ўта таъсирчанлик, аллергия мавжуд бўлса, тўғри келмайди.
КУМУШ ҚОРАЙСА…
Бу металл таркибида рух моддаси бўлиб, ташқи муҳит, намлик, ҳаво ҳарорати таъсирида баъзан ранги қораяди. Шунингдек, организмда бирор касаллик аломатлари бошланаётганда ҳам кумуш ўз рангини ўзгартириши мумкин. Агар кумуш тақинчоқларингиздан фақат бирининг ранги қорайса, бу гормонал ўзгаришлар (ҳомиладорликда кўп кузатилади), жигар фаолияти, кучли ҳаяжон, стресс ёки кучли таъсирга эга антибиотиклар қабул қилиш билан боғлиқ бўлиши мумкинлигига аҳамият беринг.
ТИЛЛА ВА КУМУШНИ БИРГА ТАҚИШ МУМКИНМИ?
Ҳар бир металлнинг фақат ўзигагина тегишли бўлган биоқуввати бўлиб, улар бирга тақилганда бир-бирига тўғри келмаслиги мумкин. Хусусан, кумуш организмни тинчлантириб, асаб қўзғалишларини меъёрлаштирса, тилла, аксинча, фаолликни оширади. Шунга кўра, иккисини бирга тақиш тавсия этилмайди. Йўқса, организмингиз қай бирига мослашишни билмай, турли ҳолатлар келиб чиқиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди